Ёзги оромгоҳ болажонларга ўз қучоғини очди
10.06.2022 - 09:52 Ёз мавсуми бошланиши билан юртимизнинг сўлим гўшаларида жойлашган болалар оромгоҳлари ўғил-қизларни ўз бағрига олади. Уларнинг мириқиб дам олиб, ҳордиқ чиқаришларида эса оромгоҳларда яратилган шарт-шароитлар муҳим ўрин тутади.
Туманимиздаги Амир Темур ёзги болаларни соғломлаштириш оромгоҳи ҳам мавсумга қизғин тайёргарлик кўриб, ўз ишини бошлади.