Сиёсий ўқув соатлари давом этмоқда
15.01.2021 - 10:46Мамлакатимизда ҳудудларни ижтимоий-иқтисодий ривожлантириш, бу борада маҳаллий давлат ҳокимияти органларининг фаолият самарадорлигини ошириш ва салоҳиятини кучайтириш муҳим ҳисобланади. Шу мақсадда Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Давлат бошқаруви академияси томонидан ўтказиб келинаётган сиёсий-маърифий ўқув соати давлат фуқаролик хизматчиларининг бу борадаги билимини оширишга хизмат қилмоқда.