Алкаголли маҳсулотлар билан чакана савдо қилиш ҳуқуқини бериш тартиби

Ўзбекистон Республикаси Президентининг

Қарори

АЛКОГОЛЛИ МАҲСУЛОТЛАР БИЛАН ЧАКАНА САВДО ҚИЛИШНИ ЯНАДА ТАРТИБГА СОЛИШ ЧОРА-ТАДБИРЛАРИ ТЎҒРИСИДА

Республика аҳолиси саломатлигини муҳофаза қилишни таъминлаш, истеъмол бозорига сифатсиз, сертификатланмаган алкоголли маҳсулотлар кириб келиши ва сотилишига йўл қўймаслик, савдо ташкилотлари томонидан алкоголли маҳсулотларни чакана сотишнинг белгиланган талабларига сўзсиз риоя қилиниши устидан назорат қилишни кучайтириш мақсадида:

[ОКОЗ:

1.09.00.00.00 Тадбиркорлик ва хўжалик фаолияти / 09.17.00.00 Савдо / 09.17.06.00 Чакана савдо (шунингдек, 03.11.01.02 га қаранг);

2.09.00.00.00 Тадбиркорлик ва хўжалик фаолияти / 09.17.00.00 Савдо / 09.17.07.00 Аҳоли билан пуллик ҳисоб-китоблар кўрсатишда касса аппаратини ва терминални қўллаш]

1. 2007 йил 1 майдан бошлаб алкоголли маҳсулотлар юридик шахслар томонидан Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимликлари ҳузуридаги махсус комиссиялар томонидан берилган алкоголли маҳсулотлар билан чакана савдо қилиш ҳуқуқини берувчи рухсат гувоҳномалари асосида фақат назорат-касса машиналари билан жиҳозланган ихтисослаштирилган дўконлар, алоҳида савдо заллари (секциялар) орқали сотилиши тартиби белгилансин.

2. Қуйидагилар:

[ОКОЗ:

1.09.00.00.00 Тадбиркорлик ва хўжалик фаолияти / 09.17.00.00 Савдо / 09.17.14.00 Бозорларда савдо]

Алкоголли маҳсулотлар билан чакана савдо қилиш ҳуқуқини берадиган рухсат гувоҳномасини бериш тартиби тўғрисидаги низом 1-иловага мувофиқ;

[ОКОЗ:

1.09.00.00.00 Тадбиркорлик ва хўжалик фаолияти / 09.17.00.00 Савдо / 09.17.06.00 Чакана савдо (шунингдек, 03.11.01.02 га қаранг)]

Алкоголли маҳсулотлар билан чакана савдо қилиш қоидалари 2-иловага мувофиқ тасдиқлансин.

3. Белгилансинки, мазкур қарорда тасдиқланган алкоголли маҳсулотлар билан чакана савдо қилиш қоидалари бузилганлиги учун юридик шахсларга алкоголли маҳсулотлар билан савдо қилиш ҳуқуқидан марҳум этилган ҳолда энг кам ойлик иш ҳақининг 200 бараваридан 300 бараваригача миқдорда жарима солинади ҳамда айбдор ходимлар қонун ҳужжатларида белгиланган жавобгарликка тортилади.

Ўзбекистон Республикаси Бош прокуратураси алкоголли маҳсулотларнинг чакана савдоси соҳасида ҳуқуқбузарликка йўл қўйган шахсларни жавобгарликка тортиш бўйича қонун ҳужжатларида белгиланган чора-тадбирларга риоя қилиш устидан назоратни кучайтирсин.

4. Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимликлари ҳузуридаги алкоголли маҳсулотлар билан чакана савдо қилиш ҳуқуқини берадиган рухсат гувоҳномасини бериш бўйича махсус комиссиялар:

2007 йил 1 майгача мазкур қарорда белгиланган талабларга ва алкоголли маҳсулотлар билан чакана савдо қилиш қоидаларига тўлиқ жавоб берадиган юридик шахсларга фаолиятнинг ушбу турини амалга оширишга рухсат гувоҳномалари берилишини таъминласинлар;

савдо қилувчи корхоналар ушбу қарор билан белгиланган алкоголли маҳсулотлар билан чакана савдо қилиш қоидаларига сўзсиз риоя қилиши устидан қатъий тизимли назорат ўрнатсинлар.

5. «Давлат белгиси» давлат-ишлаб чиқариш бирлашмаси 2007 йилнинг 15 апрелигача Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимликларининг талабномаларига кўра алкоголли маҳсулотлар билан чакана савдо қилишга белгиланган шаклдаги рухсат гувоҳномалари тегишли даражада ҳимояланган махсус бланкаларда зарур миқдорда тайёрланишини таъминласин.

Алкоголли маҳсулотлар билан чакана савдо қилиш ҳуқуқини берадиган рухсат гувоҳномалари қатъий ҳисобот бериладиган бланкалар деб белгилансин.

6. Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги манфаатдор вазирликлар ва идоралар билан биргаликда бир ой муддатда қонун ҳужжатларига ушбу қарордан келиб чиқадиган ўзгартиш ва қўшимчалар тўғрисида Вазирлар Маҳкамасига таклифлар киритсин.

7. Мазкур қарорнинг ижросини назорат қилиш Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири Ш.М. Мирзиёев зиммасига юклансин.

Ўзбекистон Республикаси Президенти И. КАРИМОВ

Тошкент ш.,

2007 йил 16 март,

ПҚ-605-сон

Ўзбекистон Республикаси Президентининг
2007 йил 16 мартдаги ПҚ-605-сон
қарорига
1-ИЛОВА

[ОКОЗ:

1.09.00.00.00 Тадбиркорлик ва хўжалик фаолияти / 09.17.00.00 Савдо / 09.17.14.00 Бозорларда савдо]

Алкоголли маҳсулотлар билан чакана савдо қилиш ҳуқуқини берадиган рухсат гувоҳномасини бериш тартиби тўғрисида

НИЗОМ

I. Умумий қоидалар

1. Мазкур Низом алкоголли маҳсулотлар билан чакана савдо қилиш ҳуқуқини берадиган рухсат гувоҳномасини бериш тартибини белгилайди.

2. Алкоголли маҳсулотларнинг чакана савдоси билан фақат алкоголли маҳсулотлар билан чакана савдо қилиш ҳуқуқини берадиган рухсат гувоҳномасини олган юридик шахслар шуғулланишлари мумкин.

3. Рухсат гувоҳномаси бериш (амал қилиш муддатини 10 кун муддатгача тўхтатиб қўйиш, шунингдек амал қилишини тўхтатиш, бекор қилиш тартиб-қоидаси ташаббуси билан чиқиш) тўғрисидаги қарор Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимликлари ҳузуридаги 1-иловага* мувофиқ таркибда ташкил этиладиган алкоголли маҳсулотлар билан чакана савдо қилиш ҳуқуқини берадиган рухсат гувоҳномасини бериш бўйича махсус комиссиялар (кейинги ўринларда «Комиссия» деб юритилади) томонидан қабул қилинади.

Ҳужжатларни қабул қилиш, улар бўйича Комиссиянинг хулосалари ва қарорлари лойиҳаларини тайёрлаш учун туманлар (шаҳарлар) даражасида туман (шаҳар) ҳокимликлари ҳузурида 2-иловага* мувофиқ таркибда алкоголли маҳсулотлар билан чакана савдо қилиш ҳуқуқини берадиган рухсат гувоҳномасини олиш учун ҳужжатларни кўриб чиқиш бўйича комиссиялар (кейинги ўринларда «ишчи орган» деб юритилади) ташкил этилади.

* 1-2-иловалар рус тилидаги матнда берилган.

4. Алкоголли маҳсулотлар билан чакана савдо қилиш ҳуқуқини берадиган рухсат гувоҳномаси