Ҳокимлик ахборот хизмати

Ҳақбердиев Джаҳонгир Шомуротович - Тойлоқ туман ҳокимлиги Девонхона мудири

1987 йил 19 майда Самарқанд шаҳрида туғилган. Маълумоти – олий, 2010 йил Самарқанд давлат университетининг Тарих-Фалсафа факультети, Миллий ғоя, ҳуқуқ ва маънавият асослари мутахассислиги бўйича тамомлаган.

Меҳнат фаолиятини 2010 йилда Тойлоқ туманидаги Педагогика коллежида ҳуқуқшунослик фани ўқитувчиси ва “Камолот” ёшлар ижтимоий ҳаракати бошланғич ташкилот етакчиси сифатида бошлаган. 2012 йил апрель ойида сафарбарлик чақируви резирвида ҳарбий хизматда, 2013 йил июл ойидан Тойлоқ тумани тадбиркорлик ва сервис касб-ҳунар коллежида маънавият ва маърифат ишлари бўйича директор ўринбосари вазифасида ишлаган. 2013 йилнинг октябрь ойидан Тойлоқ туман ҳокимлиги жамоат ва диний ташкилотлар билан алоқалар бўйича мутахассиси, 2015 йилнинг сентябрь ойидан туман ҳокимининг иқтисодийт ва ижтимоий ривожлантириш масалалари бўйича ўринбосари бош мутахассиси, 2017 йилнинг 18 март кунидан туман ҳокимининг ёшлар сиёсати, ижтимоий ривожлантириш ва маънавий маърифий-ишлар бўйича ўринбосари бош мутахассиси, 2018 йилнинг 8 январдан туман ҳокимлиги Девонхона мудири лавозимида ишлаб келмоқда.

Тойлоқ туман ҳокимининг 2015 йил 21 августдаги 553-Қ-сонли қарорига асосан туман ҳокимининг матбуот бўйича котиби вазифаси юклатилган.

2015-2018 © Тойлоқ туман хокимлиги. Сайт САКТРМ томонидан ишлаб чиқилди