Туман ҳокимлигининг вазифалари ва функциялари

2018 y. г. «» сентябр           1665-Р        Tоyloq sh. – г. Тайлак

 

Тойлоқ туман ҳокимлиги бошқарув аппарати, унинг таркибий бўлинмалари тўғрисидаги Низомларни ҳамда бошқарув аппарати ходимларининг функционал вазифаларини тасдиқлаш тўғрисида

Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2016 йил 22 декабрдаги “Маҳаллий ижроия ҳокимияти органлари фаолиятини янада такомиллаштириш тўғрисида”ги ПК-2691-сонли Қарорига мувофиқ хамда Самарқанд вилоят хокимининг 2018 йил 8 сентябрдаги 603-Қ сонли қарори хамда туман ҳокимлиги бошқарув аппарати фаолияти самарадорлигини янада ошириш, уларнинг масъулиятини кучайтириш мақсадида,

ҚАРОР ҚИЛАМАН:

1. Самарқанд вилоят хокимининг 2018 йил 8 сентябрдаги “Вилоят ҳокимлиги бошқарув аппарати, унинг таркибий бўлинмалари тўғрисидаги Низомларни ҳамда бошқарув аппарати ходимларининг функционал вазифаларини тасдиқлаш тўғрисида”ги 603-Қ сонли қарори рахбарлик ва ижро учун қабул қилинсин.

Ушбу карор кабул қилиниши муносабати билан:

Қуйидагилар:

Туман ҳокимлиги бошқарув аппарати тўғрисидаги Низом 1-иловага;

Туман ҳокимлиги ташкилий-назорат гуруҳи тўғрисидаги Низом
2-иловага;

Туман ҳокимлиги иқтисодиёт ва тадбиркорлик масалалари мажмуаси тўғрисидаги Низом 3-иловага;

Туман ҳокимлиги саноатни ривожлантириш, Капитал қурилиш, коммуникациялар ва коммунал хўжалик масалалари мажмуаси тўғрисидаги Низом 4-иловага;

Туман ҳокимлиги инвестициялар, инновациялар, хусусийлаштирилган корхоналарга кўмаклашиш, кичик саноат зоналари ва туризмни ривожлантириш масалалари мажмуаси тўғрисидаги Низом 5-иловага;

Туман ҳокимлиги қишлоқ ва сув хўжалиги масалалари мажмуаси тўғрисидаги Низом 6-иловага;

Туман ҳокимлиги ёшлар сиёсати, ижтимоий ривожлантириш ва маънавий-маърифий ишлар бўйича мажмуаси тўғрисидаги Низом 7 -иловага;

Туман ҳокимининг ўринбосари-хотин-қизлар қўмитаси раиси мажмуаси тўғрисидаги Низом 8-иловага;

Туман ҳокимлиги бошқарув аппарати ходимларининг функционал вазифалари тақсимоти 9-иловага мувофиқ тасдиқлансин.

Туман ҳокимининг ўринбосарлари, таркибий бўлинмалар раҳбарлари, бошқарув аппарати ходимлари ушбу қарор билан тасдиқланган Низомлар ва функционал вазифалар тақсимоти талабларига тўлиқ риоя этсинлар.

Белгилаб қўйилсинки, Низомлар ва функционал вазифаларга риоя этилмаслиги уларга нисбатан қонун ҳужжатларига мувофиқ интизомий жазо чоралари қўлланилишига асос бўлиб ҳисобланади.

Қабул қилинган норматив-ҳуқуқий ҳужжатларни мазкур қарорга мувофиқлаштириш бўйича таклифлар киритсинлар.

Туман ҳокимининг 2017 йил 1 майдаги 109-Ф-сонли фармойиши ўз кучини йўқотган деб ҳисоблансин.

Туман ҳокимлиги ташкилий-назорат гуруҳи (Б.Хушназаров) туман ҳокимлиги бошқарув аппаратининг барча ходимларини ўз вазифалари билан таништирилишини таъминласин.

Мазкур қарорнинг ижросини назорат қилишни ўз зиммамда қолдираман.

 

Туман хокими в.б:                                                         Б.Бабоназаров

 

 

 

Туман ҳокимининг

2018 йил « 8 » сентябрдаги

1665-Қ сонли қарорига

1-илова

 

Тойлоқ туман ҳокимлиги бошқарув аппарати тўғрисида
низом

I. Умумий қоидалар

1. Ушбу Низом “Маҳаллий давлат ҳокимияти тўғрисида”ги Ўзбекистон Республикаси Қонунига ва Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2016 йил 22 декабрдаги “Маҳаллий ижроия ҳокимияти органлари фаолиятини янада такомиллаштириш тўғрисида”ги ПҚ-2691-сонли қарорига мувофиқ туман ҳокимлиги бошқарув аппаратининг (кейинги ўринларда бошқарув аппарати деб аталади) вазифалари, функциялари, ҳуқуқлари, масъулиятини ҳамда фаолиятини ташкил этиш тартибини белгилайди.

2. Бошқарув аппарати ўз фаолиятида Ўзбекистон Республикаси Конституциясига, “Маҳаллий давлат ҳокимияти тўғрисида”ги Ўзбекистон Республикаси Қонунига ва бошқа қонунларга, Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси палаталарининг қарорларига, Ўзбекистон Республикаси Президентининг фармон, қарор ва фармойишларига, Вазирлар Маҳкамаси ва вилоят хокимининг қарор ва фармойишларига, бошқа қонун ҳужжатларига, халқ депутатлари туман Кенгаши ва ҳокимнинг ҳужжатларига, шунингдек ушбу Низомга амал қилади.

3. Бошқарув аппарати ҳокимлик фаолиятини ахборот-таҳлилий, ҳуқуқий, ташкилий-техник ва молиявий-хўжалик жиҳатидан таъминлайди, халқ депутатлари туман Кенгаши мажлисларини унинг регламентига мувофиқ тайёрлайди, халқ депутатлари туман Кенгаши ва ҳокимнинг ҳужжатлари лойиҳаларини тайёрлайди, уларни амалга ошириш юзасидан амалий чора-тадбирларни ишлаб чиқади ва ижрони мунтазам равишда текширади.

Бошқарув аппарати халқ депутатлари туман Кенгаши фаолиятига ташкилий, техник ва бошқа хизматлар кўрсатилишини таъминлайди.

4. Бошқарув аппарати ўз фаолиятини ҳокимнинг раҳбарлигида амалга оширади.

5. Бошқарув аппарати ўзига юкланган вазифалар ва функцияларни бажаришда Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг палаталари, Ўзбекистон Республикаси Президенти Девонининг тегишли хизматлари, Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси, вилоят хокимлиги, шунингдек давлатнинг бошқа органлари ҳамда бошқа ташкилотлар билан ўзаро ҳамкорлик қилади.

II. Бошқарув аппаратининг вазифалари ва функциялари

6. Қуйидагилар бошқарув аппаратининг вазифалари ҳисобланади:

ҳокимнинг Ўзбекистон Республикаси Конституцияси, “Маҳаллий давлат ҳокимияти тўғрисида”ги Ўзбекистон Республикаси Қонуни ва бошқа қонунлар, Ўзбекистон Республикаси Президентининг фармон, қарор ва фармойишларида, Вазирлар Маҳкамаси хамда вилоят хокимининг қарор ва фармойишларида белгиланган ваколатлари амалга оширилишини давлат органлари ва бошқа ташкилотлар билан биргаликда таъминлаш;

туманни ижтимоий-иқтисодий ривожлантириш тенденцияларини комплекс таҳлил қилиш, асосий иқтисодий кўрсаткичлар динамикаси, таркибий ва институционал ўзгартиришлар, маҳаллий бюджетлар ижросининг тизимли мониторингини олиб бориш;

Ўзбекистон Республикаси Президенти томонидан белгиланадиган энг муҳим устувор вазифаларга мувофиқ туманни комплекс ривожлантириш бўйича таклифлар ишлаб чиқиш;

туманда демократик ислоҳотларни чуқурлаштириш ва мамлакатни модернизациялаш, иқтисодиётда, энг аввало, саноатда ва қишлоқ хўжалигида таркибий ўзгартиришларга доир тизимли чора-тадбирлар амалга оширилишини таъминлаш;

туманнинг субвенция олишини қисқартириш, корхоналарнинг молиявий барқарорлигини ошириш, ўзаро ҳисоб-китоблар тизимини яхшилаш чора-тадбирларини амалга ошириш;

тадбиркорликни жадал ривожлантиришни таъминлаш, хусусий мулк манфаатларини ҳимоя қилиш ҳамда тадбиркорлик субъектларининг қонуний ҳуқуқларини ва кафолатларини таъминлаш юзасидан ҳудудий бошқарув органларининг масъулиятини ошириш бўйича тизимли ишларни ташкил этиш;

ҳудудларни ижтимоий-иқтисодий ривожлантириш дастурлари, ҳудудий инвестиция дастурлари, ишлаб чиқаришларни модернизациялаш, техник янгилаш ва технологик жиҳатдан қайта жиҳозлаш дастурлари, маҳаллийлаштириш дастури, муҳандислик-коммуникация ва йўл-транспорт инфратузилмасини ривожлантириш ва модернизациялаш дастурлари, янги иш ўринлари ташкил этиш ва бандликни таъминлаш дастурлари, шунингдек бошқа ҳудудий дастурлар амалга оширилиши мониторингини олиб боришнинг самарали тизимини яратиш;

ҳудуд иқтисодиётининг рақобатбардошлигини тубдан ошириш, экспорт қилувчи корхоналарни қўллаб-қувватлашни кучайтириш, фермер хўжаликлари, тадбиркорлик субъектларининг экспортдаги иштирокини ҳар томонлама рағбатлантириш бўйича амалий чора-тадбирларни ишлаб чиқиш ва уларни амалга оширишни ташкил этиш;

қишлоқ хўжалигида ислоҳотларни ва таркибий ўзгартиришларни янада чуқурлаштириш, ер ва сув ресурсларидан самарали фойдаланиш
чора-тадбирлари амалга оширилиши юзасидан тизимли таҳлилни ташкил этиш;

аҳоли бандлигини таъминлаш бўйича комплекс чора-тадбирларни амалга ошириш, ҳудудий бошқарув органларининг, бошқа ташкилотларнинг янги иш ўринлари яратиш, ижтимоий соҳани ривожлантириш, аҳоли турмуши даражаси ва сифатини янада оширишга доир ишларини мувофиқлаштириш;

таълим, соғлиқни сақлаш, қишлоқ хўжалиги ва қурилиш соҳаларида инновациялар ва замонавий технологияларни кенг жорий этиш, туманнинг инновацион салоҳиятини, эркин иқтисодий ва кичик саноат зоналари, фаолияти самарадорлигини ошириш, хизматлар соҳасини тубдан такомиллаштириш, энг аввало, инновацион ишланмалар ва технологияларни жорий этиш;

қонунийликни, ҳуқуқ-тартиботни ва хавфсизликни таъминлаш, фуқароларнинг ҳуқуқ ва эркинликларини ҳимоя қилиш, табиий офатлар, эпидемиялар ва бошқа экстремал ҳолатлар оқибатларини бартараф этиш билан боғлиқ чора-тадбирлар амалга оширилишини ташкил этиш;

ривожлантиришнинг мақсадли давлат дастурлари, Ўзбекистон Республикаси қонунлари, Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси палаталарининг қарорлари, Ўзбекистон Республикаси Президентининг фармон, қарор ва фармойишлари, Вазирлар Маҳкамаси хамда вилоят хокимлигининг қарор ва фармойишлари бажарилишини ташкил этиш;

норматив-ҳуқуқий ва бошқа ҳужжатлар лойиҳаларини ҳар томонлама иқтисодий, молиявий ва ҳуқуқий экспертизадан ўтказиш, шу жумладан уларнинг айрим тармоқларга ва умуман ҳудудни ижтимоий-иқтисодий ривожлантиришга қисқа муддатли ва узоқ муддатли таъсирини комплекс баҳолаш.

7. Бошқарув аппарати ўзига юкланган вазифаларни бажариш учун қуйидаги функцияларни амалга оширади:

Ўзбекистон Республикаси Конституцияси, "Маҳаллий давлат ҳокимияти тўғрисида"ги Ўзбекистон Республикаси Қонуни ва бошқа қонунлари, Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси палаталарининг қарорлари, Ўзбекистон Республикаси Президентининг ҳужжатлари ва топшириқлари, Вазирлар Маҳкамаси хамда вилоят хокимлиги қарор ва топшириқлари билан ҳокимликка юкланган вазифаларни бажариш юзасидан аниқ чора-тадбирларни ишлаб чиқади ва амалга оширади;

Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси палаталари, Ўзбекистон Республикаси Президенти Девонининг тегишли хизматлари, Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири, унинг ўринбосарлари, Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ва вилоят хокимлигининг аппарати, ҳоким ва унинг ўринбосарлари топшириқлари бўйича тегишли таҳлилий, маълумотнома, статистик материаллар ва таклифларни умумлаштиради ва тайёрлайди;

Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси палаталарига, Ўзбекистон Республикаси Президенти Девонига ва Вазирлар Маҳкамаси ва вилоят хокимлигига кўриб чиқиш учун киритиладиган, шунингдек халқ депутатлари вилоят Кенгаши ва ҳоким томонидан қабул қилинадиган норматив-ҳуқуқий ва бошқа ҳужжатлар лойиҳаларининг ҳар томонлама иқтисодий, молиявий ва ҳуқуқий экспертизадан ўтказилишини таъминлайди;

Ўзбекистон Республикаси қонунлари, Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси палаталари қарорлари, Ўзбекистон Республикаси Президентининг фармон, қарор ва фармойишлари, Вазирлар Маҳкамаси ва вилоят хокимлиги қарор ва фармойишлари бажарилиши юзасидан тизимли назоратни ташкил этади, уларнинг бажарилишини таъминлаш бўйича ташкилий чора-тадбирларни ва назорат режаларини ишлаб чиқади;

муаммоли масалаларни ҳал этиш ҳамда туманни, шунингдек иқтисодиёт тармоқлари ва соҳаларини ривожлантиришнинг истиқболли вазифаларини амалга ошириш юзасидан таклифлар ва аниқ чора-тадбирларни ишлаб чиқади ҳамда ҳокимга ва унинг ўринбосарларига тақдим этади;

иқтисодиёт ва ижтимоий соҳанинг муҳим устувор вазифалари, давлат дастурлари амалга оширилиши, Ўзбекистон Республикаси қонунлари, Олий Мажлиси палаталарининг қарорлари, Президентнинг ҳужжатлари ва топшириқлари, Вазирлар Маҳкамаси ва вилоят хокимлиги қарор, фармойиш ва топшириқлари бажарилиши бўйича маълумотлар базасини шакллантиради ва юритади;

халқ депутатлари туман Кенгаши сессиялари, ҳудудларнинг фаоллари йиғилишлари, ҳоким ва унинг ўринбосарлари иштирокида ўтказиладиган йиғилишлар ва бошқа тадбирлар ўтказилишини таъминлайди, қабул қилинган қарорлар амалга оширилишини назорат қилади;

халқ депутатлари туман Кенгаши ва ҳокимликнинг комиссиялари ва бошқа ишчи органлари ишларини ташкил этади, улар томонидан қабул қилинган қарорларнинг бажарилишини мувофиқлаштиради ва назорат қилади;

ҳокимнинг минтақани ижтимоий-иқтисодий ривожлантиришнинг муҳим ва долзарб масалалари бўйича ҳисоботи халқ депутатлари туман Кенгаши томонидан эшитилишини ташкил қилади;

ҳокимликнинг иш режасини ишлаб чиқади ва амалга оширади;

жисмоний ва юридик шахсларнинг мурожаатларини "Жисмоний ва юридик шахсларнинг мурожаатлари тўғрисида"ги Ўзбекистон Республикаси Қонунига мувофиқ кўриб чиқади;

махфийлик режимини, давлат сирлари бўлган маълумотлар ёки қонун билан муҳофаза қилинадиган бошқа ахборотларнинг ҳимоя қилинишини таъминлайди;

халқ депутатлари туман Кенгаши ва ҳокимликнинг фаолияти тўғрисида жамоатчиликни белгиланган тартибда хабардор қилишни ташкил этади.

Бошқарув аппарати қонун ҳужжатларига мувофиқ бошқа функцияларни ҳам бажаради.

III. Бошқарув аппаратининг ҳуқуқлари ва жавобгарлиги

8. Бошқарув аппарати ўзига юкланган вазифалар ва функцияларни бажариш учун қуйидаги ҳуқуқларга эга:

ҳокимликда кўриб чиқиладиган масалаларни таҳлил қилиш ва ишлаб чиқиш учун зарур бўлган материаллар ва маълумотларни ҳудудий бошқарув органларидан ва бошқа ташкилотлардан белгиланган тартибда сўраш хамда олиш;

зарурат бўлганда, ҳокимликда кўриб чиқиладиган масалаларни ишлаб чиқиш, ахборот ва таҳлилий материалларни, шунингдек халқ депутатлари вилоят Кенгаши ва ҳокимнинг ҳужжатлари лойиҳаларини тайёрлаш учун ҳудудий бошқарув органлари раҳбарлари ва ходимларини таклиф этиш, ушбу мақсадлар учун вақтинчалик эксперт гуруҳларини ташкил этиш;

ҳудудий бошқарув органлари ва бошқа ташкилотлардан улар томонидан киритилган халқ депутатлари туман Кенгаши ва ҳокимнинг ҳужжатлари шунингдек қарорлари лойиҳаларини пухта қайта ишлашни белгиланган тартибда талаб қилиш;

ҳудудни ижтимоий-иқтисодий ривожлантириш масалалари ҳудудий бошқарув органлари ва бошқа ташкилотлар раҳбарлари ва ходимлари иштирокида кўриб чиқилиши ва муҳокама қилинишини ташкил этиш;

ҳудудий бошқарув органлари ва бошқа ташкилотлар раҳбарларига тезкорлик билан ҳал этишни талаб қиладиган ҳамда бошқарув аппаратига юкланган вазифалар ва функцияларни бажариш билан боғлиқ бўлган масалалар бўйича белгиланган тартибда топшириқлар бериш;

ҳудудий бошқарув органлари ва бошқа ташкилотларнинг норматив-ҳуқуқий ва бошқа ҳужжатларнинг, халқ депутатлари туман Кенгаши ҳужжатлари, ҳокимнинг ҳужжатлари ва топшириқлари, унинг ўринбосарлари топшириқлари бажарилиши юзасидан ишларини белгиланган тартибда ўрганиш.

9. Бошқарув аппарати:

ўзига юкланган вазифалар ҳамда функцияларнинг сифатли ва ўз вақтида бажарилиши;

Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси палаталари, Президент ҳамда Вазирлар Маҳкамаси ҳужжатлари ва топшириқларига, Ўзбекистон Республикаси Президенти Девони ва вилоят хокимлигининг топшириқларига мувофиқ таклифлар ва ҳужжатлар лойиҳалари ҳар томонлама ва ўз вақтида тайёрланиши;

ижтимоий-иқтисодий ривожлантириш тенденцияларининг, иқтисодиёт тармоқлари ва соҳаларида иқтисодий ислоҳотлар амалга оширилишининг тизимли мониторинги олиб борилиши, ҳокимнинг кўриб чиқиши ва қарор қабул қилишини талаб этувчи муаммоли масалаларнинг келиб чиқиши сабаблари ўз вақтида аниқланиши ва таклифлар тайёрланиши;

давлат органлари ва бошқа ташкилотлар томонидан туман ҳокимлигига киритиладиган таклифлар ва ҳужжатлар сифатли ва ўз вақтида ишлаб чиқилишининг ташкил этилиши, уларнинг иқтисодий, молиявий ва ҳуқуқий экспертизадан ўтказилиши, шунингдек асосланган хулосалар тайёрланиши;

Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлис палаталари, Президент Девони,  Вазирлар Маҳкамаси ва вилоят хокимлиги, халқ депутатлари туман Кенгашига кўриб чиқиш учун киритиладиган ҳужжатлар ва таклифлар лойиҳаларини ишлаб чиқиш ва экспертизадан ўтказиш сифати, шунингдек киритилган лойиҳалар ва қабул қилинган қарорлар амалга оширилишининг ижтимоий-иқтисодий оқибатлари;

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 1999 йил
12 январдаги "Ижро интизомини мустаҳкамлаш чора-тадбирлари тўғрисида"ги  12-сон қарорига мувофиқ ижро интизоми таъминланиши;

Ўзбекистон Республикаси Қонунлари, Олий Мажлис палаталарининг қарорлари, Президентнинг фармон, қарор, фармойиш ва топшириқларининг, Вазирлар Маҳкамаси хамда вилоят хокимлигининг қарор, фармойиш ва топшириқларининг, ҳоким ва унинг ўринбосарлари топшириқларининг ҳудудий бошқарув органлари томонидан бажарилиши ҳолатининг ўз вақтида ўрганилиши учун жавоб беради.

IV. Бошқарув аппаратининг тузилмаси

10. Бошқарув аппаратининг тузилмаси ҳокимнинг ёрдамчиси, ташкилий-назорат гуруҳи, вояга етмаганлар ишлари бўйича ҳудудий идоралараро комиссия котиби, юридик хизмат, ҳоким ўринбосарларининг мажмуаларидан иборат бўлади.

Бошқарув аппаратининг тузилмаси ва ходимларининг чекланган сони “Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2016 йил 22 декабрдаги “Маҳаллий ижроия ҳокимияти органлари фаолиятини янада такомиллаштириш тўғрисида”ги ПҚ-2691-сон қарори билан белгиланади.

11. Бошқарув аппаратининг ишлари ҳоким томонидан тасдиқланадиган туман ҳокимлиги бошқарув аппаратининг вазифалар тақсимоти, ушбу Низом, Иш юритиш бўйича йўриқномага, ҳоким ўринбосарлари мажмуалари тўғрисидаги Низомларга мувофиқ ташкил этилади.

12. Ҳокимнинг ёрдамчиси, ташкилий-назорат гуруҳи, вояга етмаганлар ишлари бўйича ҳудудий идоралараро комиссия котиби, юридик хизмат ўз фаолиятида ҳокимга бўйсунади.

Мажмуалар ўз фаолиятида ҳокимнинг тегишли ўринбосарларига бўйсунади.

13. Ташкилий-назорат гуруҳи раҳбари вилоят хокимлиги Ташкилий-назорат гурухи билан келишган ҳолда ҳокимнинг фармойиши билан лавозимга тайинланади ва лавозимдан озод этилади.

Бош юрисконсульт вилоят Адлия бошқармаси билан келишилган ҳолда ҳокимнинг фармойиши билан лавозимга тайинланади ва лавозимдан озод этилади.

Ҳоким ўринбосарининг мутахассислари, ҳокимнинг тегишли ўринбосари тақдимномаси бўйича ҳокимнинг фармойиши билан лавозимга тайинланади ва лавозимдан озод этилади.

Ҳокимнинг ёрдамчиси ва бошқарув аппаратининг бошқа ходимлари ҳокимнинг фармойиши билан лавозимга тайинланади ва лавозимдан озод этилади.

14. Ташкилий-назорат гуруҳи, ҳоким ўринбосарларининг мажмуалари тўғрисидаги Низомлар, шунингдек улар ходимларининг, ҳоким ёрдамчисининг, вояга етмаганлар ишлари бўйича ҳудудий идоралараро комиссия котиби ва юридик хизматнинг функционал вазифалари ҳоким томонидан тасдиқланади.

V. Бошқарув аппарати фаолиятини ташкил этиш

15. Бошқарув аппарати ишлари Ўзбекистон Республикаси Конституциясига, "Маҳаллий давлат ҳокимияти тўғрисида"ги Ўзбекистон Республикаси Қонунига ва бошқа қонунларга, Олий Мажлиси палаталарининг қарорларига, Ўзбекистон Республикаси Президентининг ҳужжатлари ва топшириқларига, Вазирлар Маҳкамаси ва вилоят хокимининг қарор, фармойиш ва топшириқларига, Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири ва унинг ўринбосарлари топшириқларига, ҳоким ва унинг ўринбосарларининг топшириқларига мувофиқ, ҳокимлик, таркибий бўлинмалар, уларнинг раҳбарлари ва мутахассисларининг иш режалари асосида ташкил этилади.

16. Ҳоким ўринбосарларининг фаолияти Ўзбекистон Республикаси Конституцияси, “Маҳаллий давлат ҳокимияти тўғрисида”ги Ўзбекистон Республикаси Қонуни ва бошқа қонунлари, Ўзбекистон Республикаси Президентининг ҳужжатлари ва топшириқлари, Вазирлар Маҳкамаси ва вилоят хокимининг қарор, фармойиш ва топшириқлари билан ҳокимликка қуйидаги соҳаларда юкланган вазифаларни бажариш бўйича аниқ чора-тадбирларнинг самарали, сифатли ва натижали амалга оширилишини таъминлашга йўналтирилган:

а) иқтисодиёт ва тадбиркорликни ривожлантириш соҳасида:

иқтисодий, ижтимоий ва тадбиркорлик соҳасининг энг муҳим устувор вазифаларига мувофиқ ҳудудни комплекс ривожлантириш бўйича таклифлар ишлаб чиқиш, Республика миқёсида ишлаб чиқилган ва тасдиқланган мақсадли дастурлар ижросини таъминлаш;

туманнинг макроиқтисодий кўрсаткичларини, шу жумладан, ялпи ҳудудий маҳсулот, саноат, хизмат кўрсатиш, чакана савдо айланмаси, экспорт, инфляция, бандлик, маҳаллий бюджетнинг ҳар йилги прогноз параметрларини асосланган ҳолда ишлаб чиқиш ва уни самарали ижросини ташкил қилиш, дебитор-кредитор қарздорликларни юзага келишини олдини олиш юзасидан тизимли ишларни амалга ошириш ва қарздорликни бартараф қилишнинг самарали усулларини жорий этиш;

иқтисодиёт масалалари бўйича тегишли идоралар, қўмиталар, тижорат банкларининг ҳудудий тузилмалари иш фаолиятини мувофиқлаштириш, аҳолини тадбиркор қилиш мақсадида улар билан тижорат банклари ўртасида мулоқот ўрнатиш учун ҳар бир хонадонга комплекс банк ва молиявий хизматларни таклиф қилиш орқали имтиёзли кредитлаш дастурларини ишлаб чиқиш ва сўзсиз амалга ошириш;

ҳудудий бошқарув органлари, иқтисодиёт тармоқлари ва соҳаларида ахборот-коммуникация технологияларини ривожлантириш ҳамда ахборот хавфсизлигини таъминлаш, почта ва телекоммуникацияларни ривожлантириш, ахборот фаолияти, архив иши, интеллектуал мулк объектларига ҳуқуқларни ҳуқуқий муҳофаза ва ҳимоя қилиш самарадорлигини ошириш;

почта ва телекоммуникациялар фаолияти, архив иши ва интеллектуал мулк объектларини ҳуқуқий муҳофаза қилиш ва уларга бўлган ҳуқуқларни ҳимоя қилиш масалалари бўйича Ўзбекистон Республикаси қонунлари, Ўзбекистон Республикаси Президенти фармон, қарор ва фармойишлари, Вазирлар Маҳкамаси, вилоят ҳокими ва туман хокими қарорлари бажарилишини ташкил этиш;

тармоқ ва ҳудудий бошқарув органлари узвий ҳамкорлигини йўлга қўйиш, иқтисодиётнинг барча тармоқларини, шу жумладан, базавий тармоқларини узвий ривожланиши, бунда туман кесимида ишлаб чиқариш ва меҳнат ресурсларини оқилона жойлаштириш чора-тадбирларини ишлаб чиқиш, рақобатбардош маҳсулотлар ишлаб чиқариш учун ишлаб чиқаришни модернизациялаш, таркибий ўзгартириш ва диверсификациялашни амалга ошириш;

иқтисодий ислоҳотларни чуқурлаштириш, ҳудуд иқтисодиёти ва ижтимоий соҳасини комплекс ривожлантиришнинг асосий дастурларини, шу жумладан, саноат, маҳаллийлаштириш, қишлоқ хўжалигини барча соҳасини, айниқса мевасабзавотни қайта ишлаш, хизматлар соҳасини ривожлантириш каби мақсадли дастурларни кафолатланган молиявий манбааларини аниқлаган ҳолда туманнинг маҳаллий бюджети параметрлари билан узвий тарзда ишлаб чиқиш ва сўзсиз амалга оширишни таъминлаш;

кичик бизнес ва хусусий тадбиркорликни ривожлантиришни қўллаб-қувватлаш, уларнинг ҳуқуқларини ҳимоя қилиш ва эркинликларининг кафолатларини таъминлаш, қулай ишбилармонлик муҳитини шакллантириш, янги корхоналар, шу жумладан, кичик бизнес ва хусусий тадбиркорлик соҳасида корхоналарни ташкил этиш дастурларини ишлаб чиқиш ва амалга ошириш, янги иш ўринларини яратиш ва аҳолининг турли қатламлари бандлиги масалаларини ҳал этиш орқали маҳаллий бюджетнинг даромад базасини кенгайтириш, вилоят ва маҳаллий бюджетга тушумлар ҳажмини ошириш ҳисобига маҳаллий бюджет субвенцияси ҳажмини босқичма-босқич қисқартириш ва бартараф этиш;

қишлоқ хўжалиги соҳасидаги ислоҳотларни янада чуқурлаштириш, кўп тармоқли фермер хўжаликларини молиявий қўллаб-қувватлаш, бу соҳани индустриялашган тармоққа айлантириш мақсадида қишлоқ хўжалигининг барча турдаги маҳсулотларини қайта ишлаш ва экспорт қилишни кескин кенгайтириш учун махсус дастурларини ишлаб чиқиш ва амалга ошириш;

ишлаб чиқарилган маҳсулотларни, ҳудудий саноат маҳсулотларини экспорт қилиш дастурларини ишлаб чиқиш, дунёдаги нарх конъюктурасини ўрганиб таҳлил қилиб бориш ва янги турдаги маҳсулотларни ўзлаштириш ҳамда уларни янги бозорларда экспорт қилишини таъминлаш бўйича комплекс чора-тадбирлар ишлаб чиқиш ва амалга ошириш;

инсон манфаатларини таъминлаш, айниқса аҳолининг қишлоқ жойларда ҳаёт даражасини ва сифатини ошириш, янада фаровон ҳаёт кечириши учун пенсия ва нафақалар, реал даромадларини барқарор ошириш манбааларини яратиш, замонавий банк ва молия инфратузилмасини яратиш ҳисобига накд пул тўловларини ўз вақтида амалга оширишни янги механизми ва тизимини жорий қилиш;

туманнинг биринчи навбатда, экспорт тузилмасида юқори қўшилган қийматли тайёр маҳсулотлар улушини янада кўпайтириш ҳисобига экспорт салоҳиятини ошириш бўйича минтақавий дастурларни амалга оширишга доир фаолиятини мувофиқлаштириш;

маҳаллий маҳсулотларнинг рақобатбардошлилигини ошириш ва уларни жаҳон ҳамда минтақа бозорларига киритиш, маҳаллий маҳсулотларни экспорт қилишнинг кўпайтирилишини рағбатлантириш ва маҳсулотларнинг таркибини такомиллаштириш бўйича чора-тадбирларни амалга ошириш;

қулай ишбилармонлик муҳитини шакллантириш, тадбиркорликни жадал ривожлантириш, уларнинг моддий ва кредит ресурсларидан фойдаланишини кенгайтириш, хусусий мулкнинг манфаатларини, тадбиркорлик субъектларининг қонуний ҳуқуқлари ва кафолатларини ҳимоя қилиш
чора-тадбирларини амалга ошириш;

истеъмол товарлари, аҳолини истеъмол товарлари ва пуллик хизматлар билан таъминлаш бўйича маркетинг тадқиқотлари юзасидан бозорлар, ярмарка ва кўргазмалар фаолиятини мувофиқлаштириш;

чакана ва улгуржи савдони, пуллик хизматлар кўрсатиш соҳасини ташкил этиш тизимини такомиллаштириш, савдони ташкил этиш ва хизматлар кўрсатишнинг янги шакллари ва усулларини кенг жорий этиш, тадбиркорликни ривожлантириш, шунингдек савдо ва хизматлар кўрсатишнинг норматив-ҳуқуқий базасини янада такомиллаштириш чора-тадбирларини амалга ошириш;

б) саноатни ривожлантириш, капитал қурилиш, коммуникациялар ва коммунал хўжалик масалалари соҳасида:

ҳудуднинг саноат салоҳиятини жадал ривожлантириш, юқори қўшилган қийматли, рақобатбардошли маҳсулотлар ишлаб чиқариш бўйича ишлаб чиқаришларни кенгайтириш асосида ҳудуднинг экспорт салоҳиятини оширишга йўналтирилган минерал-хомашёни ва қишлоқ хўжалиги хомашёсини саноат йўли билан янада чуқур қайта ишлаш бўйича янги, юқори технологияли ишлаб чиқаришларни ташкил этиш дастурий чора-тадбирларини амалга ошириш;

саноатнинг ишламаётган корхоналари фаолиятини тиклаш
чора-тадбирлари амалга оширилишини мувофиқлаштириш, маҳсулотлар, бутловчи буюмлар ва материалларни маҳаллийлаштириш дастурлари амалга оширилишини таъминлаш;

туманда стандартлаштириш, метрология, сертификатлаштириш соҳасида ягона давлат сиёсати ўтказилишини ташкил этиш, халқаро стандартларни қўллаш, шу жумладан сифатни бошқариш тизими бўйича маҳсулотларнинг сифати ва рақобатбардошлилигини ошириш;

шаҳарсозлик ва шаҳарсозлик фаолияти соҳасида давлат сиёсатини амалга ошириш, капитал қурилишни ташкил этиш ва пудрат ишлари дастурларини амалга ошириш;

пудрат ташкилотларини мутаносиб ривожлантириш ва уларнинг моддий-техника базасини мустаҳкамлаш чора-тадбирларини амалга ошириш;

қурилиш индустриясини ва қурилиш материаллари саноатини ривожлантириш, муҳандислик ва йўл-транспорт инфратузилмасини жадал ривожлантириш чора-тадбирларини амалга ошириш;

кўрсатилаётган уй-жой-коммунал хизматлар даражаси ва сифатини оширишга йўналтирилган чора-тадбирларни амалга ошириш, аҳолини сифатли ичимлик сув билан ва санитария жиҳатидан тозалаш тизими билан таъминлаш;

транспорт хизмати кўрсатишни яхшилаш, аҳоли пунктларини ободонлаштириш, коммунал хўжалигини ривожлантириш;

в) инвестициялар, инновациялар, хусусийлаштирилган корхоналарга кўмаклашиш, эркин иқтисодий ва кичик саноат зоналари соҳасида:

туман иқтисодиёти тармоқлари ва ҳудудларига йирик ва ўрта миқдорда инвестициялар киритиш ҳажмини кенгайтиришни рағбатлантириш, туманда инвестиция муҳитини янада такомиллаштириш, хорижий инвестициялар иштирокидаги корхоналарни ривожлантиришни қўллаб-қувватлашга йўналтирилган ягона инвестиция, жумладан, хорижий инвестициялар жалб қилиш сиёсатини шакллантириш ва амалга ошириш ишларини мувофиқлаштириш;

хорижий инвестицияларни жалб қилиш ва туман ҳудудида инвестиция фаолиятини кенгайтириш учун янада қулай шарт-шароитлар яратиш соҳасидаги меъёрий-ҳуқуқий базани янада такомиллаштириш бўйича доимий равишда таклифлар ишлаб чиқиш ва юқори турувчи ташкилотларга киритиш;

туманнинг йиллик Инвестиция дастурлари ва ҳудудий инвестиция дастурларини, жумладан, хорижий инвестициялар иштирокидаги лойиҳаларни ишлаб чиқиш, мувофиқлаштириш ва мониторинг қилишда иштирок этиш, хорижий инвестициялар, кредитлар ва молиявий-техник кўмаклашишга қаратилган маблағларни жалб этиш учун инвестиция таклифлари бўйича ягона базасини юритиш;

туманнинг хорижий давлатлар, халқаро иқтисодий ва молия институтлари, чет эл банклари, жамғармалари, агентликлари, компаниялари ва бошқа халқаро ҳуқуқ субъектлари билан инвестиция соҳасидаги ҳамкорлигини ўзаро манфаатли асосда ривожлантириш ва ҳамкорлик йўналишларини диверсификация қилиш бўйича таклифлар ишлаб чиқиш;

тармоқ инвестиция дастурлари, ҳудудларни ижтимоий-иқтисодий ривожлантириш борасидаги комплекс дастурлар, ишлаб чиқариш, транспорт-коммуникация ва ижтимоий соҳалардаги инфратузилмаларни ривожлантириш дастурлари билан боғлиқ инвестиция лойиҳаларини амалга ошириш учун хорижий инвестициялар, авваламбор тўғридан-тўғри хорижий инвестициялар, кредитлар ва молиявий-техник кўмаклашишга қаратилган маблағларни жалб этишда иштирок этиш;

инвестиция лойиҳаларининг амалга оширилишини тизимли назорат қилиш, чет эл капитали иштирокидаги корхоналар фаолиятини, шунингдек, инвесторлар томонидан инвестиция мажбуриятлари қандай бажарилаётганини таҳлил қилиш, хорижий инвестициялар иштирокидаги инвестиция лойиҳаларининг ўз вақтида ва самарали амалга оширилишига тўсқинлик қилаётган омилларни аниқлаш ҳамда уларни бартараф этиш бўйича тезкор чоралар кўриш асосида туман иқтисодиётига жалб этилаётган хорижий инвестициялардан фойдаланиш самарадорлигини ошириш;

халқаро ташкилотлар ва хорижий ҳукуматлар молия институтларининг жалб этиладиган кредит ресурслари ва техник кўмаклашишга қаратилган маблағлар (грантлар), Ўзбекистон Республикасининг Тикланиш ва тараққиёт жамғармаси маблағлари, Ўзбекистон Республикаси Давлат ва вилоят бюджети хамда давлат мақсадли жамғармалари маблағлари ҳисобидан йўналтириладиган марказлаштирилган инвестициялардан самарали фойдаланиш бўйича тавсиялар ишлаб чиқиш;

туманнинг иқтисодий ва инвестиция салоҳияти тўғрисида хорижий инвесторларни кенг хабардор қилиш бўйича Республика, вилоят миқёсида ва чет элларда ўтказилган халқаро конференциялар, семинарлар, инвестиция форумларда иштирок этиш;

иқтисодиётнинг тегишли тармоқлари ва ижтимоий соҳада амалга оширилаётган инвестиция лойиҳалари доирасида технологик ускуналар, бутловчи буюмлар ва материалларни харид қилиш учун тендер (танлов) савдолари ўтказиш ва уларнинг якунлари бўйича ғолибларни аниқлашда иштирок этиш;

ишлаб чиқариш самарадорлиги, маҳсулот сифати ва рақобатдошлиги, энергия ва ресурс тежамкорлиги бўйича замонавий талабларга, экологик стандартларга жавоб берадиган илғор технология ҳамда ускуналар бўйича жаҳон бозоридаги вазиятнинг чуқур таҳлилидан, таклиф этилган нархларнинг дунё бозоридаги ўртача баҳо ва юзага келган бозор конъюнктурасига мос келиши, шунингдек, тайёр ҳолда топшириладиган лойиҳалар қиймати таклиф этиладиган технологияга қанчалик мувофиқ эканидан келиб чиққан ҳолда тендер ҳужжатларини ишлаб чиқиш;

экспертизадан ўтказиш ва тендер таклифларини баҳолашда қатнашиш, зарурат туғилганда, ўтказилган тендер (танлов) савдолари натижаларини рад этиш, тендер натижаларига кўра тузилган импорт шартномаларини бекор қилиш бўйича таклифлар киритиш;

инвестиция лойиҳаларини амалга ошириш доирасида сотиб олинадиган ускуналар, техника ва технологиялар, бутловчи буюмларнинг нарх кўрсаткичлари, шунингдек, тайёр ҳолда топшириладиган лойиҳаларнинг қиймат кўрсаткичларига доир импорт шартномаларини тизимли асосда пухта экспертизадан ўтказиш;

туманда лойиҳа институтлари ва ташкилотларининг инвестиция лойиҳалари, аввало хорижий инвестициялар иштирокидаги инвестиция лойиҳалари бўйича лойиҳадан олдинги ва лойиҳа ҳужжатларини ишлаб чиқиш борасидаги фаолиятини мувофиқлаштириш;

инновацион ғоялар, ишланмалар ва технологияларни ишлаб чиқишни, давлат ва жамият бошқаруви тизимини ривожлантириш, давлат хизматлари сифатини оширишга қаратилган илмий тадқиқотлар ўтказиш;

давлат-хусусий шериклик механизмларини, энг аввало, инфратузилма объектлари ва ресурслар энг кўп сарф қилинадиган тармоқларда кенг жорий этишга кўмаклашиш;

долзарб муаммоларни, энг аввало, жойлардаги муаммоларни ҳал этишда давлат органларининг фуқаролик жамияти институтлари ва аҳоли билан ўзаро ҳамкорлигининг инновацион ёндашувларини ишлаб чиқиш;

жамоатчилик назоратини амалга оширишнинг замонавий механизмларини жорий этиш бўйича таклифлар ишлаб чиқиш;

тумандаги инновацион ғоялар, ишланмалар ва технологияларни тарғиб қилиш ва улардан амалий фойдаланишнинг механизмларини шакллантириш, бозорнинг тез ўзгарувчан жаҳон конъюнктурасини ҳисобга олган ҳолда туман иқтисодиётни жадал ривожлантиришга кўмаклашишга қаратилган илмий тадқиқотлар ўтказиш;

атроф-муҳитнинг ифлосланиш даражасини пасайтириш имконини берувчи экологик тоза технологияларни қўллаган ҳолда унумдорликни оширишни назарда тутадиган “яшил иқтисодиёт” технологияларининг принципларини ишлаб чиқиш ва жорий этиш;

туман инновацион салоҳиятининг, эркин иқтисодий ва кичик саноат зоналари, технопарклар, шунингдек, логистик хаблар фаолияти самарадорлигининг ўсишига фаол кўмаклашиш;

хизматлар соҳасини тубдан такомиллаштириш, энг аввало, инновацион ишланмалар ва технологияларни жорий этиш ҳисобига уларнинг сифатини ва ялпи ички маҳсулотни шакллантиришдаги ролини ошириш;

инновацион ёндашувлар ва технологияларни ишлаб чиқиш ва жорий этиш орқали туризм соҳасини ривожлантириш бўйича таклифлар киритиш;

инновацияларни жорий этиш ва ҳудудлар иқтисодиётини диверсификация қилиш кўламини кенгайтириш, ижтимоий-иқтисодий жиҳатдан орқада қолган ҳудудлар иқтисодий тараққиётидаги номутаносибликларнинг олдини олиш;

энг аввало, мавжуд ер, сув ва бошқа табиий ресурслардан оқилона фойдаланиш имконини берувчи “Ақлли қишлоқ хўжалиги” концепциясига