“Тойлоқтумангаз” газ таъминоти корхонасининг хонасида бахтсиз ҳодиса рўй берди
19.03.2022 - 15:50 Жорий йилнинг 18 март куни соат 15:00ларда “Тойлоқтумангаз” газ таъминоти бўлими электрон газ ҳисоблагич муҳандисининг хизмат хонасида портлаш содир бўлган. Натижада “Тойлоқтумангаз” газ таъминоти бўлимининг 2 нафар ходими ҳамда 2 нафар мурожаат билан келган фуқаролар тан жароҳати олишган.