Байрам тадбирига марҳамат!

Ҳурматли тойлоқликлар, ҳамда туманимиз меҳмонлари!

  Жорий йилнинг 20 март куни Тойлоқ туманининг марказий ўйингоҳида Наврўз умумхалқ байрами тантанали нишонланади. 

  Байрам сайли соат 10-00 да бошланади. Тадбир ўзгача руҳда ва катта тайёргарлик остида ўтказилиши режалаштирилган.

 Байрам дастуридан турли маданий-маърифий тадбирлар, мусиқий ва кўнгилочар шоулар, спортчиларнинг чиқишлари ҳамда маҳаллалар ўртасида Наврўз байрами дастурхонини безаш бўйича кўрик-танлов ўтказилади. 
   
Шунингдек, байрамда Ўзбекистонда хизмат кўрсатган артист ҲОСИЛА РАҲИМОВА ҳамда эстрада ижодкори, ёшларнинг севимли  хонандаси жаноб РАСУЛ иштирок этиши кутилмоқда. 
   
 Барчангизни Наврўз сайлига таклиф этамиз. 

 Келинг, томоша қилинг ва мароқли дам олинг!

Тойлоқ туман ҳокимлиги ахборот хизмати.
 

Image_elon: 
2015-2018 © Тойлоқ туман хокимлиги. Сайт САКТРМ томонидан ишлаб чиқилди