“Тойлоқтумангаз” газ таъминоти корхонасининг хонасида бахтсиз ҳодиса рўй берди

   Жорий йилнинг 18 март куни соат 15:00ларда “Тойлоқтумангаз” газ таъминоти бўлими электрон газ ҳисоблагич муҳандисининг хизмат хонасида портлаш содир бўлган. Натижада “Тойлоқтумангаз” газ таъминоти бўлимининг 2 нафар ходими ҳамда 2 нафар мурожаат билан келган фуқаролар тан жароҳати олишган.  
     Дастлабки маълумотларга кўра мазкур хонада ўрнатилган ва ишлаб турган “ARTEL”  русумли кондиционер чақнаши натижасида хонада портлаш содир бўлганлиги аниқланган. Воқеа жойидан носоз ҳолатда келган бир дона “ARTEL”  русумли кондиционер ашёвий далил сифатида олинган. 
    Бахтсиз ҳодиса туфайли тан жароҳати олган фуқаролар зудлик билан шифохонага ётқизилиб, зарурий муолажалар қилинган. Айни дамда беморларнинг аҳволи яхши. 
    Ҳозирги вақтда ушбу ҳолат бўйича туман ИИБ ҳузуридаги тергов бўлими томонидан тергов-суриштирув ишлари олиб борилмоқда. 
    Мазкур ҳолат юзасидан ижтимоий тармоқларда асослантирилмаган хабарлар тарқалмоқда. Фуқаролардан аниқ ва ишончли манбалардан ахборот олишларини сўраймиз.

Туман ҳокимлиги ахборот хизмати.
 

2015-2018 © Тойлоқ туман хокимлиги. Сайт САКТРМ томонидан ишлаб чиқилди