Карантин даврида энергия ресурслари ва маиший чиқинди хизматлари бўйича қарздорликни қандай кўриш мумкин?
03.04.2020 - 09:47 Ўзбекистонда карантин даврида энергия ресурслари ва маиший чиқинди хизматлари бўйича қарздорликни кўриш ва ҳисоблагичлар кўрсаткичларини Мажбурий ижро бюроси идораларига жўнатишга имкон берувчи Telegram боти ишга туширилди.
Telegram’даги @mibuzbot боти орқали фуқаролар фойдаланилган энергия ресурслари ва маиший чиқинди хизматлари бўйича қарздорлигини кўриши ва ҳисоблагич кўрсаткичларини фотосуратга олиб, ушбу ботга жўнатиши мумкин.