Бозорлар тўкин, нархлар барқарор

    Карантин даврида туманимиздаги деҳқон бозорларида озиқ-овқат ва қишлоқ хўжалиги маҳсулотлари нархининг асоссиз ошиб кетишига йўл қўйилмаслиги бўйича зарур чора-тадбирлар амалга оширилмоқда. Бунинг учун туман ҳокимлиги, туман давлат солиқ хизмати органи, Бош прокуратура ҳузуридаги иқтисодий жиноятларга қарши курашиш департаментининг туман бўлими, туман санитария эпидемиология осойишталиги маркази ходимларидан иборат ишчи гуруҳ деҳқон бозорларидаги нарх-навони назорат қилмоқда.
Бугун ҳам эрта тонгдан туман ҳокими Б. Бобоназаров бошчилигидаги  мазкур ишчи гуруҳ аъзолари Боғизоғон деҳқон бозорида бўлишди ва нарх-навонинг барқарорлигини, маҳсулотларнинг истеъмол талабига мутаносиблигини таъминлашди.

Туман ҳокимлиги ахборот хизмати.

2015-2018 © Тойлоқ туман хокимлиги. Сайт САКТРМ томонидан ишлаб чиқилди