Уч авлод учрашди
Тарих, бугун ва келажакни ўзида мужассам этган бундай маънавий-маърифий тадбирлар эл-юртимиз ҳаётида гўзал анъанага айланди. Тойлоқ туманида “Беш ташаббус олимпиадаси” тадбири доирасида ўтказилаётган анжуман қўшчинорликларни ҳам шукуҳли муҳитда бирлаштирди.
Маҳалла ёшлари ижтимоий-сиёсий ҳаётида ўзининг фаол ҳиссасини қўшиб келаётган, обрў-эътиборли, юқори ҳаётий тажрибага эга бўлган фаол нуронийлар билан учрашди.