МЕҲНАТ РЕСУРСЛАРИ БАЛАНСИНИ ШАКЛЛАНТИРИШДА ЗАМОНАВИЙ ЁНДАШУВ
21.09.2022 - 15:06 Бугун Тойлоқ туман Давлат хизматлари марказида бўлиб ўтган ўқув семинар шу мавзуга бағишланди.
Унда туман ҳокимининг биринчи ўринбосари Ж.Хўжамуродов, вилоят Бандлик бош бошқармаси бошлиғи Н.Сулаймонов ҳамда ҳоким ёрдамчилари иштирок этишди.
Семинарда Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2022-йил 30 августдаги "Норасмий бандлик улушини қисқартириш ҳамда меҳнат ресурслари балансини замонавий ёндашувлар асосида шакллантириш чора тадбирлари тўғрисида"ги қарорининг мазмун-моҳияти юзасидан батафсил тушунча берилди.