Кейинги йилларда секторлар раҳбарлари жисмоний ва юридик шахсларнинг мурожаатлари билан ишлаш, сайёр қабуллар ўтказиб, фуқаролар билан очиқ мулоқотни кенгайтириш, уларнинг муаммоларини ҳал этишга алоҳида эътибор қаратишмоқда.
Бугун 2-сектор раҳбари, туман прокурори Асомиддин Сайпиддиновнинг Боғичинор маҳалласида ўтказилган навбатдаги сайёр қабули ҳам инсон манфаатлари учун хизмат қилди.
Сайёр қабулда асосан, электр энергиси, болалар нафақаси, йўл, уй-жой, ичимлик суви, чиқинди ва кредит каби масала юзасидан жами 11 та мурожаат келиб тушди.
Ушбу мурожаатнинг 3 таси ижобий ҳал этилди, вақт талаб этиладиган 4 та мурожаат ижрога қаратилган бўлса, 4 та мурожаат юзасидан ҳуқуқий тушунтириш берилди.