Тойлоқда қишлоқ хўжалиги ходимлари куни кенг нишонланди
09.12.2022 - 16:19 Туманимиздаги "Темуржон" базмгоҳида "Қишлоқ хўжалиги ходимлари куни" муносабати билан байрам тадбири ўтказилди. Тадбирда туман ҳокими Б.Бобоназаров сўзга чиқиб, соҳа ходимларини касб байрами билан табриклади. Шундан сўнг, 2022-йил давомида туманда мева-сабзавот, узумчилик, ғалла ва бошқа қишлоқ хўжалиги соҳаларида ситқидилдан меҳнат қилган, жонкуярлиги билан соҳа ривожига ўз ҳиссасини қўшган бир гуруҳ қишлоқ хўжалиги ходимлари ташаккурнома ва қимматбаҳо эсдалик совғалари билан тақдирланди.