“Беш ташаббус олимпиадаси” оловқалб ёшларни бирлаштирди

    Ёшлар ўртасида китобхонликни тарғиб этиш, маданият ва санъатни ривожлантириш, ахборот технологиялар бўйича кўникмаларини намойиш этиш ва спортни  оммалаштиришга қаратилган тадбирнинг навбатдагиси Тойлоқ туманидаги Зарафшон қишлоғида бўлиб ўтди.

      Дастлаб, маҳалланинг уюшмаган ёшлари, спортчилар, мактаб ўқувчилари, Марказий ҳарбий округ Қўмондонлиги ҳарбий оркестри ва Миллий гвардия ҳарбий хизматчилари томонидан юриш марафони ўтказилди.
      Шундан сўнг ёшлар учун ҳарбий техника ва қурол аслаҳалар кўргазмаси ташкил этилди. Унда ҳарбий соҳага қизиқувчи йигит-қизлар ҳарбий аскарларидан қурол аслаҳалар ҳақида маълумотлар олишди. 


     Қолаверса, марказий ҳарбий округ қўшинлари қўмондонлиги ҳарбий оркестрлари томонидан ижро этилган куй, Миллий гвардия ҳарбий хизматчиларининг жанговор чиқишлари иштирокчиларда катта таассурот қолдирди.

Туман ҳокимлиги ахборот хизмати.

2015-2018 © Тойлоқ туман хокимлиги. Сайт САКТРМ томонидан ишлаб чиқилди