Вилоят сектор раҳбарлари Тойлоқда бўлишди

   

   Самарқанд вилоят прокурори Р.Машарипов ва вилоят Давлат солиқ бошқармаси бошлиғи А.Инагамовлар Тойлоқ туманида бўлишди.  
   Меҳмонлар бир кунлик ташриф давомида дастлаб, Тойлоқ туман ҳокимлигида Республика фан олимпиадасининг туман босқичи ғолиблари, уларнинг ота-оналари ва ўқитувчилари билан туман ҳокимининг учрашувида иштирок этишди. 

   Шундан сўнг “3-декабрь – Халқаро ногиронлар куни” муносабати билан вояга етмаган ногирон болалар ва кекса отахонларнинг ҳолидан хабар олишди ҳамда уларга совғалар улашишди.  

    Навбатдаги манзил  туманда "даладан дастурхонгача" тамойили асосида ташкил этилган “яшил дўкон” бўлди.  Қолаверса, раҳбарлар “Боғизоғон” МЧЖ фаолияти, корхонанинг маҳсулот ишлаб чиқариш қуввати, экспорт салоҳияти билан яқиндан танишишди. Шунингдек,  туман сектор раҳбарлари билан биргаликда қиш мавсумида аҳолига суюлтирилган газ етказиб бериш тартиби ва муддати, нарх-навоси, бу борадаги муаммоларга эътибор қаратишди.

 

Туман ҳокимлиги ахборот хизмати.

2015-2018 © Тойлоқ туман хокимлиги. Сайт САКТРМ томонидан ишлаб чиқилди