Шифокорлар эъзозга муносиб


 

    Улуғларимиз “Тиббиёт барча санъатлар ичида энг улуғидир” дея бежизга лутф этмаган. Халқимиз саломатлиги йўлида меҳнат қилиб келаётган тиббиёт ходимлари зиммасига ўта маъсулиятли, шу билан бирга шарафли вазифа юкланган. Айниқса,  бутун инсониятни таҳликага солаётган коронавирус пандемияси даврида шифокорларимизнинг меҳнати янада қадр топди, улар ҳақиқий қаҳрамонга айланди. 

   Тинчлигимиз посбонларининг касб байрами муносабати билан бугун туман ҳокимлигида байрам тадбири ташкил этилди.
   Унда самарали меҳнати билан жамоатчилик орасида ҳурмат қозонган шифокор ва ҳамширалар, ўрта ва кичик тиббиёт ходимлари қатнашди.
Тадбирда туман ҳокими Баҳодир Бабоназаров сўзга чиқиб, коронавирус пандемияси даврида инсоният келажаги, тақдири хавф остида қолгани, шундай шароитда шифокор ва ҳамширалар чинакам қаҳрамонлик кўрсатаётганини таъкидлади ҳамда туман тиббиёт бирлашмасининг бир гуруҳ ходимлари тақдирланди.

Туман ҳокимлиги ахборот хизмати.

 

2015-2018 © Тойлоқ туман хокимлиги. Сайт САКТРМ томонидан ишлаб чиқилди