Тойлоқда 3 нафар ўқитувчи “Халқ таълими аълочиси” кўкрак нишони билан тақдирланди

 

  “1 октябрь – Ўқитувчи ва мураббийлар куни" муносабати билан бугун Тойлоқ туман ҳокимлигида  байрам тадбири бўлиб ўтди. Унда туман ҳокими Б. Бабоназаров, туман ҳокими ўринбосарлари, сектор раҳбарлари, халқ таълими бўлими ходимлари, ўқитувчи ва мураббийлар иштирок этишди.

    Тадбир аввалида, туман ҳокими Б. Бабоназаров таълим жонкуярларини байрам билан қутлади. Шундан сўнг туманимизнинг бир гуруҳ ўқитувчи ва мураббийлари фидокорона меҳнатлари туфайли тақдирланди.

    Жумладан, 5-умумтаълим мактабининг икки нафар ўқитувчилари Раъно Манонова ҳамда Меҳрибон Салимова, 21-умумтаълим мактаби ўқитувчиси Мария Абдусаитовалар Ўзбекистон Республикаси Халқ таълими вазирининг “Халқ таълими аълочиси” кўкрак нишони билан мукофотланди. Шунингдек, бир гуруҳ соҳа ходимларига вилоят халқ таълими бошқармаси ва туман халқ таълими бўлимининг фахрий ёрлиқлари ҳамда эсдалик совғалари топширилди.

   -Ўқтиувчилик ҳам машаққатли, ҳам шарафли касб, - дейди “Халқ таълими аълочиси ” Р. Манонова. – Лекин, йиллар ўтиб, қилган меҳнатларинг бўй кўрсатса, шогирдларинг катта-катта ютуқларга эришса, чеккан заҳматларинг унутилади. Бугун кўксимни безаб турган мана бу кўкрак нишон нафақат мени, балки туманимиздаги барча устоз ва мураббийларнинг меҳнатлари меваси десам янглишмайман. Фурсатдан фойдаланиб, барча ҳамкасбларимни байрам билан табриклайман.

 

Туман ҳокимлиги ахборот хизмати.

 

 

 

 

2015-2018 © Тойлоқ туман хокимлиги. Сайт САКТРМ томонидан ишлаб чиқилди