“Ёшлар қаноти” жамоатчилик Кенгашининг янги таркиби тасдиқланди

 

  O`zLiDeP Тойлоқ туман Кенгаши томонидан “Ёшлар қаноти” жамоатчилик кенгашининг ҳисобот сайлов Конференцияси ўтказилди. Конференция ишида туман кенгаши аппарати ходимлари, кенгаш аъзоси- туман ҳокими Б. Бабоназаров, депутатлар, Ёшлар ишлари агентлиги туман бўлими, “Ёшлар қаноти” ва партия фаоллари иштирок этди.

   Конференцияда дастлаб “Ёшлар қаноти”нинг ўтган даврда амалга оширган ишлари ва келгусида режалаштирилган вазифалари муҳокама қилинди.

  Қўлга киритилган ютуқлар билан бирга йўл қўйилган қамчиликлар ҳам муҳокама этилди ҳамда уларни бартараф этиш, “Ёшлар қаноти”нинг ёшлар билан ишлаш самадорлигини янада ошириш, унинг фаолиятини такомиллаштириш юзасидан “Йўл харитаси” ишлаб чиқилди.

  Тадбир давомида “Ёшлар қаноти” Жамоатчилик Кенгашининг янги таркибдаги 15 нафар аъзолари тасдиқланди ҳамда кун тартибидаги масалалар юзасидан тегишли қарорлар қабул қилинди.

Туман ҳокимлиги ахборот хизмати.

2015-2018 © Тойлоқ туман хокимлиги. Сайт САКТРМ томонидан ишлаб чиқилди