Аҳоли бандлигини таъминлаш муҳим вазифа

    Бу борада Тойлоқ туман аҳолига кўмаклашиш маркази томонидан қандай ишлар амалга оширилаяпти?

 

    Коронавирус пандемияси туфайли дунё миқёсида иқтисодий ўсиш суръатлари пасаяётган ҳозирги даврда тадбиркорликни ривожлантириш ва бу орқали янги иш ўринлари яратиш, аҳоли бандлигини таъминлаш ва унинг даромадини ошириш устувор вазифалардан бири саналади.

    Шу боисдан ҳам бугун Тойлоқ тумани аҳоли бандлигига кўмаклашиш маркази томонидан бу борада кўзга кўринарли ишлар амалга оширилмоқда.

    Туманнинг статистик маълумотларига эътибор қаратадиган бўлсак, Тойлоқ туманида яшовчи жами аҳоли сони 200 минг 965 кишини ташкил этади. Шундан меҳнат ресурслари 110386 кишини, иқтисодий фаол аҳоли сони 75816 киши, иқтисодий фаол бўлмаган аҳоли сони эса 34570 киши, халқ хўжалигининг турли соҳаларида банд бўлган аҳоли 68336 кишини, иш билан банд бўлмаган аҳоли эса 7480 кишини ташкил этади. Шунингдек, ишсизлик мақоми берилганлар 35 нафар бўлиб, 2020 йил  июнь ойи  ҳолатига туман бўйича ишсизлик даражаси 9,9 фоизни ташкил этади.

     Туманда иш билан банд бўлган аҳоли сони 68336 нафар бўлиб, шундан 20208 нафари ёки 30 фоизи расмий, қолган 48128 нафари ёки 70 фоизи норасмий иш билан банд бўлганлар ҳиссасига тўғри келади.

    Пандемия сабабли, июнь ойида 7480 нафар ишсизлар қайд этилиб, ишсизлик даражаси 9,9 фоизинини ташкил этмоқда.

    Жорий йилда жами 1095 та янги иш ўринларини ташкил этиш режалаштирилган булиб, шундан, январь-июнь ойларида 490 та янги иш ўринлари ташкил этиш режалаштирилган , амалда 54 та лойиҳада 490 та (100 фоиз) янги иш ўрни  яратилган.

   Дастурга асосан, жорий йилда 37 та оғир турмуш шароитида яшаётган ишсиз хотин-қизларни ишга жойлаштириш белгиланган бўлиб, 30 июнь ҳолатига улардан 20 нафари ёки 54 фоизи ишга жойлаштирилди.

    Жорий йилнинг ўтган ярим йиллиги давомида 723 нафар ишсиз фуқаролар иқтисодиётнинг турли соҳаларидаги корхона, ташкилот ва муассасаларидаги бўш иш ўринларига марказ йўлланмалари асосида ишга жойлаштирилди. Уларнинг 344 нафарини ёшлар ва  160 нафари хотин-қизлардан иборат.

   Жумладан, Самарқанд шаҳридаги “Самарқанд туристик маркази” қурилишини олиб бораётган “ENTER INJENERING” хорижий корхонасига 335 нафар ишсиз фуқаролар йўлланма асосида ишга жойлаштирилди.

       Қолаверса, ишсиз фуқароларни касбга ўқитиш, уларни қайта касбга тайёрлаш ва ҳунармандчилик йуналишларига ўқитиш буйича жами 220 нафар ишсиз фуқаролар турли хил йўналишдаги касб-ҳунарга  ўқишга жалб қилинди. Масалан, жорий йилнинг июнь ойида 170 нафар (шундан 152 нафари хотин-қизлар) ишсиз фуқаролар тумандаги 2-сон касб-ҳунарга ўқитиш мактабида сартарошлик, аёллар сартарошлиги, тикувчилик, пайвандлаш иши, компьютер оператори, электр тармоқларини таъмирлаш мутахассиси каби йўналишлар бўйича ўқитилди.  

890 нафар фуқаролар яъни 261 нафар ёшлар ва 227 нафар аёллар ҳақ тўланадиган жамоат ишларига жалб қилинди. Уларнинг ойлик иш ҳақларига жамоат ишлари жамғармасидан  815,144 млн сўм маблағ сарфланди.

    Озиқ-овқат хавфсизлиги, бандлик, дастурхонимиз тўкинлигини таъминлашда ердан самарали фойдаланиш энг муҳим омил ҳисобланади. Бу борада шахсий томорқаларда иссиқхоналар ташкил этиш ҳам катта аҳамият касб этмоқда. Шу сабабдан банлик жамғармаси маблағлари ҳисобидан  125,5 млн. сўм субсидия ажратилиб, 56 та камбағал оилаларнинг томорқасига енгил типдаги иссиқхоналар қуриб берилди,  суғориш воситалари билан таъминланди.

   Шунингдек, ишсизликнинг олдини олиш мақсадида  3-маротаба бўш иш ўринлари меҳнат ярмаркалари ўтказилди. Натижада 132 нафар ишсиз фуқароларнинг бандлиги таъминланди.

 

Мансур ГАДОЕВ,

туман аҳоли бандлигига кўмаклашиш маркази директори.

 

2015-2018 © Тойлоқ туман хокимлиги. Сайт САКТРМ томонидан ишлаб чиқилди