Картошка куяси - дала кушандаси

    Мамлакатимизда аҳолини картошкага бўлган талабини тўлиқ қондириш, деҳқон бозорларидаги нарх-наволар барқарорлигини сақлаш, картошка уруғчилигини янада ривожлантириш борасидаги ишлар кўлами йил сайин кенгайиб бормоқда. Жойларда картошка етиштириш борасида тажриба алмашиш, билим ва кўникмаларни шакллантириш мақсадида ўқув-семинарлар ташкил этилмоқда.

 Ана шундай тадбирлардан бири бугун туманимиздаги  "Зиёбек Омад нур" фермер хўжалигида ўтказилди. «Ўздавкарантин» илмий маркази ходими, биология фанлари номзоди, доцент  Қаландар Бобобеков иштирок этган семинар "Картошка куяси ва унга қарши курашиш чоралари" мавзусига бағишланди. Унда Қ. Бобобеков деҳқон ва фермерларга картошка куясига қарши курашиш борасида тавсияларини: картошкада учрайдиган ҳар хил касалликлар, зараркунанда, ҳашоратларга қарши курашиш йўллари ва уларнинг хосилдорликка бўлган таъсири, ҳозирги кундаги замонавий кимёвий препаратлар турлар ва уни ишлатиш тартиби туғрисида маълумот бериб ўтди.

   Шунингдек семинарда Самарқанд вилоят ўсимликлар карантини ички етакчи агроном инспектори О.Мирзаев, Ташқи етакчи агроном инспектори Ш. Эргашев, туман қишлоқ хўжалик бўлими бошлиғи ўринбосари Ш.Холов, Тойлоқ туман ўсимликлар карантини агроном инспектори М.Асрорхонов ҳамда 20 дан ортиқ фермер хўжаликлари раислари иштирок этишди.
   Семинар давомида фермер хўжаликлар раҳбарлари  ўзларини қизиқтирган саволларига соҳа мутахассисларидан  батафсил жавоб олишди.

Туман ҳокимлиги ахборот хизмати.

2015-2018 © Тойлоқ туман хокимлиги. Сайт САКТРМ томонидан ишлаб чиқилди