"NIKAMI CORPORATION LTD"  компанияси раҳбарлари билан онлайн мулоқот ўтказилди

   Кеча, 10 июнь куни  Ўзбекистоннинг Испаниядаги элчихонаси, Вилоят Инвестициялар ва ташқи савдо бошқармаси, Тойлоқ тумани ҳокимлиги, туманда жойлашган "Green city" МЧЖ корхонаси раҳбари ва Испания қироллигининг "NIKAMI CORPORATION (PTE.) LTD"  компанияси ўртасида видеоконференцалоқа ўтказилди. Унда Тойлоқ туманида  "Замонавий иссиқхоналар иншоотларини йиғиш учун металл конструкциялар ишлаб чиқаришни ташкил этиш" лойиҳаси бўйича онлайн музокаралар олиб борилди.

    Онлайн мулоқот чоғида томонлар ўзаро фикр алмашишди ҳамда келажакдаги режалар ва лойиҳани амалга ошириш борасида келишиб олинди.

  Шунингдек,   суҳбат давомида Тойлоқ туман ҳокими Б. Бабоназаров туманнинг инвестиция жозибадорлиги,  ишбилармонлик муҳитининг  такомиллашаётгани, қулай инвестициявий иқлим яратилаётгани, тадбиркорлик фаолиятини юритиш шароитлари тубдан яхшиланаётгани ҳақида гапириб ўтди.  

 

Тойлоқ туман ҳокимлиги ахборот хизмати.

 

 

 

2015-2018 © Тойлоқ туман хокимлиги. Сайт САКТРМ томонидан ишлаб чиқилди