Кишининг қандайлиги эл бошига иш тушганда билинади

   Бугун Ўзбекистон аҳли Сардоба сув омборида юзага келган фожиадан талафот кўрган аҳоли қатламига ёрдам кўрсатишни ўз инсонийлик бурчи деб билмоқда. Республиканинг барча ҳудудларидан юборилаётган бу каби беғараз кўмак халқимиз жипслигидан, ҳар қандай шароитда бир-бирини қўллаб-қувватлашга тайёр эканлигидан далолат. 
   Тойлоқ тумани аҳолиси ҳам “Биз сиз билан биргамиз” шиори остида бирлашиб, имкон қадар кўмак беришга ошиқишмоқда. Буни туман болалар ва ўсмирлар спорт мактабида тўпланган маҳсулотлар тури ва ҳажмидан ҳам билиш мумкин. Тили ва дили бир халқимиз озиқ-овқат маҳсулотларидан тортиб, ҳар қандай турдаги буюмлар, кийим-кечаклар, идиш-товоқ, кўрпа-тўшак каби рўзғорда ас қотадиган буюмларни олиб келишмоқда. 

 

Туман ҳокимлиги ахборот хизмати.

2015-2018 © Тойлоқ туман хокимлиги. Сайт САКТРМ томонидан ишлаб чиқилди