1251 та оилага озиқ-овқат тарқатилди 

   “Маҳалла” хайрия жамоат фондининг Тойлоқ туман бўлими ҳузурида очилган “Саховат ва кўмак” жамғармасига ҳомийлар томонидан озиқ-овқат маҳсулотлари узлуксиз равишда олиб келинмоқда. Мазкур хайрия маҳсулотлари ҳозирга қадар 1251 нафар кам таъминланган ва эҳтиёжманд оилаларга  етказиб берилди. 
    Озиқ-овқат маҳсулотларини қабул қилиб олиш, тақсимлаш ва тарқатишда  туман ҳокимлиги, маҳалла ва оилани қўллаб-қувватлаш бўлими ҳамда Ўзбекистон Ёшлар иттифоқи туман кенгаши қошида бирлашган фаол кўнгилли ёшлар жонбозлик кўрсатмоқда. 
    Хайрия тадбири давом этади.

Тойлоқ туман ҳокимлиги ахборот хизмати.

2015-2018 © Тойлоқ туман хокимлиги. Сайт САКТРМ томонидан ишлаб чиқилди