Ҳоким ёшлар билан дарахт экди

    Бугун туманимизнинг Олмазор маҳалласида жойлашган 45-умумтаълим мактабида навбатдаги “Ҳоким ва ёшлар учрашуви” бўлиб ўтди. Учрашув аввалида туман ҳокими Б. Бобоназаров мактаб ҳовлисида ободонлаштириш ва кўкаламзорлаштириш ишларини олиб бораётган бир гуруҳ ўқувчилар билан ниҳол экишда иштирок этди. Меҳр-оқибат ва инсонийлик рамзи бўлган бундай тадбирлар кишилар орасида ҳамжиҳатлик, аҳиллик каби хислатларни ҳамда илиқ муносабатларни шакллантиришда муҳим аҳамият касб этади.

    Учрашувда туман ҳокими Б. Бобоназаров бугунги кунда ёшлар билан ишлаш, уларнинг билим олиши, касб-ҳунар эгаллаши, ҳалол меҳнат қилиб рўзғор тебратиши учун яратилаётган имкониятлар ҳақида гапириб ўтди. Шунингдек, бугунги учрашув “Ёшлар билан ёшларча” тамойили асосида ўтказилишини, орада ҳеч қандай тўсиқ бўлмаслигини, мулоқот очиқ ва самимий ўтишини,  ёшлар ўзларини қизиқтирган ҳар қандай мавзуда бемалол мурожаат қилишлари мумкинлигини таъкидлади.

    Шундан сўнг мулоқот ёшларнинг савол ва таклифларини тинглаш билан давом этди.

 

Туман ҳокимлиги ахборот хизмати.

 

2015-2018 © Тойлоқ туман хокимлиги. Сайт САКТРМ томонидан ишлаб чиқилди