Беллашувда спортчиларимиз ютуғи салмоқли бўлди

    2020 йил 7-8 март кунлари Самарқанд шаҳрида спортнинг эркин кураш тури бўйича Нодиржон Жафаровнинг хотирасига бағишланган  бешинчи Республика очиқ турнири бўлиб ўтди. Ушбу мусобоқада республикамизнинг барча вилоятларидан 300 дан ортиқ спортчилар қаторида Тойлоқ олимпия захиралари мактаб-интернатининг эркин кураш бўлими ёш спортчилари ҳам иштирок этишди. Қизғин ва муросасиз кечган ёш полвонлар беллашувида 38 кг вазнда Акобир Эшпўлатов, 44 кг вазнда Давлатбек Зиётов, 57 кг вазнда Дониёр Ибрагимов, 60 кг вазнда Асрор Шайманов, 65 кг вазнда Беҳруз Абдумажидов, 75 кг вазнда Дилшод Омоновлар 1-ўринни қўлга киритишган бўлса, 75 кг вазнда Қувонч Актамов шоҳсупанинг 2-ўрнини банд этди.

 

Туман ҳокимлиги ахборот хизмати.

2015-2018 © Тойлоқ туман хокимлиги. Сайт САКТРМ томонидан ишлаб чиқилди