Баҳор — эзгулик фасли

     Эзгуликки, бу айёмда табиат уйғонганидек, инсон қалбида ҳам саховат, мурувват, меҳр-оқибат каби олижаноб туйғулар жўш уради. Юрт тараққиётига ҳисса қўшиш, эл-улус хизматига бел боғлашни ўзи учун саодат деб билади. Бундай улуғвор мақсад азал-азалдан халқимизнинг қон-қонига сингиб кетганлигини буюк алломаларимизнинг асарларини мутолаа қилганимизда, уларда анъана ва қадриятларимизнинг нақадар улуғланганлиги мисолида ҳам яққол англаймиз.

     Ўзбекистон Республикаси Миллий Гвардиясининг туман бўлинмаси ҳарбий хизматчилари ҳамда Ёшлар иттифоқи туман кенгаши ана шундай эзгуликка қўл уришди. Улар II-жаҳон уруши қатнашчиси, I-даражали "Меҳнат фахрийси" Асрор бобо Истамовнинг хонадонида бўлишди. Бир пиёла чой устида бўлган ширин суҳбатдан сўнг, Асрор бобо бошчилигида ҳовлида дарахт кўчатлари ўтқазишди.

 

Туман ҳокимлиги ахборот хизмати

2015-2018 © Тойлоқ туман хокимлиги. Сайт САКТРМ томонидан ишлаб чиқилди