Миллий гвардия – миллатимиз фахри

    Ўзбекистон Республикаси Миллий гвардиясининг туманимизда жойлашган ҳарбий  қисмида Ўзбекистон Республикаси Қуролли Кучлари ташкил этилганлигининг 28 йиллиги ҳамда Ватан ҳимоячилари кунига бағишланган тантанали байрам тадбири бўлиб ўтди.

      Тадбирда Ўзбекистон Республикаси Миллий гвардиясининг Самарқанд  вилоят бошқармаси бошлиғи, полковник Л. Яхшиликов, Ургут тумани ҳокими М. Турдиев,  Тойлоқ туман ҳокими ўринбосари Ж. Ҳақбердиев, «Нуроний» жамғармаси туман бўлими раиси М.Тўраев, Республика Маънавият ва маърифат маркази туман бўлинмаси раҳбари З. Авазов ва бошқалар сўзга чиқдилар. Ҳарбий тайёргарлик жараёнида алоҳида муваффақиятларга эришган, она Ватанимиз тинчлигини таъминлашдаги алоҳида хизматлари учун   ҳарбий хизматчиларга туман ҳокимининг ташаккурномаси ҳамда эсдалик совғалари топширилди. Шунингдек, Ватан ҳимоячилари кунини кенг нишонлаш ҳамда ёшлар онгига ҳарбий ватанпарварлик туйғусини чуқур сингдириш мақсадида ўтказилган “Ҳарбий ватанпарварлик ойлиги” доирасидаги тадбирларн  юқори савияда ўтказилишида яқиндан ёрдам берганлиги учун туман ҳокими Б. Бабоназаров, туман ҳокими ўринбосари Ж. Ҳақбердиевларга Ўзбекистон Республикаси Миллий гвардиясининг Самарқанд  вилоят бошқармаси бошлиғининг ташаккурномаси ва эсдалик совғаси берилди.

 

 

 

 

 

                        

                        

                           

      Тадбир туман маданият бўлими санъаткорларининг катта концерт дастури билан якунланди.

 

Туман ҳокимлиги ахборот хизмати.