Туманимизда илк бор "Халқаро қишлоқ аёллари куни" нишонланди

Хабарингиз бўлса, Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси томонидан Қишлоқ хўжалиги вазирлигининг 15 октябрь санасини “Халқаро қишлоқ аёллари куни” сифатида кенг нишонлаш тўғрисидаги таклифи маъқулланган эди. Шу муносабат билан республикамизнинг турли гўшаларида ушбу санага бағишланган маданий, маърифий тадбирлар бўлиб ўтди. Жумладан, туманимизда ҳам қишлоқ аёлларига эҳтиром кўрсатилди. Туман қишлоқ ва сув хўжалиги бўлими томонидан ташкил этилган байрам дастурхонига узоқ йиллар қишлоқ хўжалиги соҳасида самарали меҳнат қилган фахриялар, фермер ва тадбиркор хотин-қизлар таклиф этилди. 
    Тадбирда соҳа вакилларининг жамият тараққиёти, аҳолини қишлоқ хўжалиги ва озиқ-овқат маҳсулотлари билан таъминлашдаги хизматлари ёш авлодга ўрнак бўлаётгани алоҳида таъкидланди. Шунингдек, тадбир давомида Норхол Раҳматова, Маҳфуза Мусинова, Мастура Нурмонова каби қишлоқ хўжалиги соҳасини ривожлантиришда ўз ҳиссасини қўшган меҳнаткаш аёлларга фахрий ёрлиқ ва эсдалик совғалари берилди. 

2015-2018 © Тойлоқ туман хокимлиги. Сайт САКТРМ томонидан ишлаб чиқилди