Ўзбекистон Республикаси Уй-жой коммунал хизмат кўрсатиш вазирлиги хомийлигида Тойлоқ тумани хокимлиги қошида тузилган танлов комиссияси “Энг яхши хусусий уй-жой мулкдорлари ширкати” танловин эълон қилади!
Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2017 йил 24 апрелдаги “2017-2021 йилларда кўп хонадонли Уй-жой фондини сақлаш ва ундан фойдаланиш тизимини янада такомиллаштриш чора-тадбирлари тўғрисида”ги ПҚ-2922-сонли қарори ва Ўзбекистон Республикаси Уй-жой коммунал хизмат кўрсатиш вазирлигининг 2019 йил 20 мартдаги 106-сонли буйруғи ижросини таъминлаш мақсадида Тойлоқ туманидаги хусусий уй-жой мулкдорлари ширкатини ушбу танловда иштирок этиш сўралади.
Танловда иштирок этиш учун хужжатлар 2019 йилнинг 5 сентябр кунигача қабул қилинади.
Танловда иштирок этиш учун, ширкат раиси танлов комиссиясига ариза билан мурожаат қилади. Аризага қуйидаги хужжатлар илова қилинади:
-ширкат аъзолари умумий йиғилишининг баённомаси;
-ширкат фаолиятига оид 1-иловада рўйхати қайд этилган маълумотлар.
Танловда қатнашиш шартлари ва қўшимча маълумотлар билан танишиш хамда танлав комиссиясига хужжатларни тақдим қилиш учун туман хокимлиги биносининг иккинчи қават 13- хонасига мурожат қилишингиз мумкин.
Танловда ғолибларини моддий рағбатлантриш назарда туилган.