Ўзбекистон Республикаси давлат мустақиллигининг 28 йиллиги муносабати билан “Жонажон Ўзбекистоним, мангу бўл омон!” шиори остида “Ёшлар поезди” тарғибот тадбирларини Тойлоқ туманида

 Ўзбекистон Республикаси давлат мустақиллигининг 28 йиллиги муносабати билан “Жонажон Ўзбекистоним, мангу бўл омон!” шиори остида “Ёшлар поезди” тарғибот тадбирлари доирасида 22 умумтаълим мактабида “Ёшларга психологик ёрдам” мавзусида, Ўзбекистон ёшлар иттифоқи Республика Марказий Кенгаши “Ёшларга ижтимоий-психологик хизмат кўрсатиш маркази” ходими Д.Шодиева, Самарқанд вилоят Кенгаши мутахассиси Э.Бошмоновлар томонидан тумандаги тарбияси оғир ҳамда ИИБ профилактик ҳисобида турувчи ёшлар иштирокида давра суҳбати ўтказилди. Психолог томонидан ёшлар иштирокида қизиқарли психологик ўйинлар ўтказилиб, ушбу орқали уларнинг харакатлари ва характерлари тўғрисида шарҳлар берилди. Суҳбат давомида ёшларнинг ўзига бўлган ишончини ошириш, билим олишга, китоб ўқишга, дарс қилишга бўлган қизиқишларини оширишга қаратилган турли хил машғулотлар ўтказилди. Шунингдек, ўқувчиларга инсон ҳаёти давомида учрайдиган турли хил қийин вазиятларга тушиб қолиб, улардан қай тарзда чиқиб кетиш мумкинлиги ҳақида тайёрланган видео ролик намойиш этилди. Ушбу вақт давомида алоҳида тайёрланган ҳонада психолог томонидан ИИБ профилактик ҳисобида турувчи тарбияси оғир ёшлар ва хотин-қизлар билан индивидуал суҳбатлашилди. Уларни ҳисобдан чиқариш бўйича чора-тадбирлар амалга оширилди. Тадбирда жами 100 нафар ёшлар қамраб олинди.

2015-2018 © Тойлоқ туман хокимлиги. Сайт САКТРМ томонидан ишлаб чиқилди