Тойлоқда  2024 йил учун бюджетнинг жами харажатлари 202 млрд 651,2 млн. сўм миқдорида прогноз қилинмоқда.

    2023 йилда Тойлоқ тумани маҳаллий бюджет даромадлари прогнози 143 млрд 121,0 млн.сўмни ташкил этиб, дастлабки ҳисоб-китобларга асосан кутилаётган ижро 156 млрд 431.0 млн.сўмни ёки 13 млрд 310,0 млн.сўм (109,2 фоизга) ортиғи билан бажарилиши кутилмоқда.

   Даромадлар режасини ошириб бажарилган қисми ҳисобидан:

     -“Саховат ва кўмак” жамғармасига  1 млрд 060.0 млн. сўм;

     -“Ёшлар дафтари” жамғармасига 1 млрд 060.0 млн. сўм;

     -“Аёллар дафтари” жамғармасига 1 млрд 060.0 млн. сўм.

  -Жамоатчилик фикри асосида шаклланадиган тадбирларни молиялаштириш мақсадида туман ҳокимлиги қошида очилган “Фуқаролар ташаббуси жамғармаси”га 2 млрд 120.0 млн.сўм.

   Маҳаллий бюджетининг йил бошидаги эркин қолдиқ маблағлари ҳисобидан:

    -“Саховат ва кўмак” жамғармасига  305.4 млн. сўм,

    -“Ёшлар дафтари” жамғармасига 305.4 млн. сўм,

    -“Аёллар дафтари” жамғармасига 305.4 млн. сўм,

  -Жамоатчилик фикри асосида шаклланадиган тадбирларни молиялаштириш мақсадида туман ҳокимлиги қошида очилган “Фуқаролар ташаббуси жамғармаси”га 610.8 млн.сўм,

      Туман ҳокимлиги захира жамғармаси маблағлари ҳисобидан:

        -Туман ижтимоий соҳа муассасаларини куз-қиш мавсумида беталофат ишлашини таъминлаш мақсадида иситиш қозонларини таъмирлаш, кўмир ёқилғиси ва электр генераторлар сотиб олиш учун 170,5 млн.сўм;

        -Тумандаги кам таъминланган ижтимоий ҳимояга муҳтож фуқароларга шифер харид қилиш учун 75,0 млн.сўм,

        - маҳаллаларнинг ички йўлларига шағал ётқизиш учун 36,0 млн.сўм;

       -туман марказида ўтказилган оммавий тадбирлар учун 184,3 млн.сўм:

       - Кам таъминланган ижтимоий ҳимояга муҳтож фуқароларни моддий қўллаб-қувватлаш учун 35,0 млн.сўм ажратилган.

     Бюджет-солиқ сиёсати бўйича таклиф этилаётган ўзгаришларни инобатга олган ҳолда 2024 йил учун туман бюджети даромадлари мобил алоқа хизматлари, тамаки ва алкоголь маҳсулотлари, шу жумладан пиво учун акциз солиғи бўйича трансфертларни инобатга олмаган ҳолда 120 млрд 482,5 млн. сўмга прогноз қилинмоқда.

 Жумладан, солиқ ва тушумлар кесимида:

- Юридик шахслардан олинадиган фойда солиғи - 11 млрд 635 млн.сўм;

- Жисмоний шахслардан олинадиган даромад солиғи - 36 млрд 416,0 млн.сўм;

- Якуний истеъмолчиларга бензин, дизель ёқилғиси ва газ реализация қилишдаги акциз солиғи - 9 млрд 378 млн.сўм;

- Юридик шахсларнинг мол-мулки солиғи – 1 млрд 645.0 млн.сўм;

- Юридик шахслар ер солиғи - 7 млрд 635.5 млн.сўм;

- Айланмадан олинадиган солиқ - 12 млрд 900 млн.сўм;

- Жисмоний шахслардан олинадиган даромад солиғи (ЯТТ учун)–2 млрд 080 млн.сўм;

- Жисмоний шахслардан олинадиган ер солиғи - 22 млрд 300 млн.сўм;

- Жисмоний шахсларнинг мол-мулкига солинадиган солиқ - 12 млрд 463 млн.сўм;

- Ижара тўловлари 130.0 млн.сўм;

- Сув ресурсларидан фойдаланганлик учун солиқ 2 млрд 850 млн.сўм;

- Йиғимлар 1 млрд 050 млн.сўмга прогноз қилинмоқда.

   2024 йил учун туман бюджетнинг жами харажатлари 202 млрд 651,2 млн. сўм миқдорида прогноз қилинмоқда.

  Таъкидлаш жоизки, туман бюджети харажатларининг 60,5 фоизини ёки 121 млрд 590,7 млн. сўми иш ҳақи ва унга тенглаштирилган тўловларни ташкил этади.

  Туман бюджети харажатларини соҳалар кесимида таҳлил қиладиган бўлсак, ижтимоий соҳа харажатлари 124 млрд 706.7 млн. сўмни ташкил этмоқда.

  -Келгуси йилда Мактабгача ва мактаб таълим соҳасига 28 млрд 040.7 млн. сўм маблағ харажат қилиниши кўзда тутилмоқда.

  -2024 йил туман  бюджети параметрларида соғлиқни сақлаш соҳасига 90 млрд 902,4 млн. сўм маблағ кўзда тутилмоқда.

   -2024 йилги туман бюджети лойиҳасида маданият соҳаси харажатлари 6 млрд 936,1 млн.сўмни, Ёшлар сиёсати ва спорт соҳаси учун 12 млрд 895,8 млн. сўм маблағ ажратилиши кўзда тутилган.

    -2024 йилда иқтисодиёт харажатларига туман бюджетидан 21 млрд 717,7 млн.сўм маблағ ажратиш кўзда тутилмоқда.

    -Сув хўжалиги вазирлиги тизимидаги сув хўжалиги ташкилотларини сақлаш учун 1 млрд 140,0 млн.сўм.

   -Бошқарув органларини сақлаш харажатларига 25 млрд 462,0 млн.сўм маблағ кўзда тутилган.

   2024 йилда солиқ-бюджет сиёсатини такомиллаштириш бўйича маърузамда келтириб ўтилган янгиликлар ва туман бюджети лойиҳаси Сиз томонингиздан маъқулланган тақдирда, “2024 йил учун Тойлоқ тумани маҳаллий бюджети тўғрисида”ги қарор лойиҳасида туманнинг туман бюджети даромадлари мобил алоқа хизматлари, тамаки ва алкоголь маҳсулотлари, шу жумладан пиво учун акциз солиғи бўйича трансфертларни инобатга олмаган ҳолда 120 млрд 482,5 млн. сўм, харажатлари 202 млрд 651,9 млн.сўм чегаравий хажмлари прогноз қилинмоқда.

   Шунингдек, вилоят бюджетидан туман маҳаллий бюджетига тартибга солувчи бюджетлараро трансфертлар 82 млрд 168,7 млн.сўмни;

   Шундан: мобил алоқа хизматлари, тамаки ва алкоголь маҳсулотлари, шу жумладан пиво учун акциз солиғи бўйича трансфертлар  37 млрд 336,0 млн.сўмни ташкил қилиши кутилмоқда.

 

   Адҳам Шарипов,
 Тойлоқ туман иқтисодиёт ва молия бўлими бошлиғи.

 

 

 

 

2015-2018 © Тойлоқ туман хокимлиги. Сайт САКТРМ томонидан ишлаб чиқилди