Навбатдаги матбуот анжумани ўтказилди

   Бугун Тойлоқ туман ҳокимлигида туман ИИБ бошлиғи Ойбек Хўжамов иштирокида навбатдаги матбуот анжумани бўлиб ўтди. Унда Ички ишлар органлари фаолиятини такоминлаштириш ҳамда туманда жиноятчиликка қарши курашиш борасида амалга оширилаётган ишлар хусусида сўз юритилди.

-Жиноятчиликнинг олдини олиш, унинг сабабларини бартараф этиш мақсадида ҳуқуқбузарликларни «маҳаллабай» ва «соҳабай» муҳокама қилиш тизими жорий қилинди. Жиноятлар нисбатан кўп содир этилган маҳаллаларда ташкил этилган ҳуқуқ-тартибот масканларида ҳуқуқни муҳофаза қилувчи идораларнинг биргаликдаги фаолияти йўлга қўйилди, -дейди Ойбек Хўжамов.

        -Тойлоқ туманидаги 50 маҳалла фуқаролар йиғинларида 1 нафардан профилактика инспекторлари фаолият юритаётган бўлиб, профилактик ишларини “хонадонбай” ва фуқаробай ташкил этиш ва ҳар бир хонодонларда аниқланган муаммоларни бартараф этиш орқали жиноят содир этилишини барвақт олдини эътибор қаратишмоқда.

      Шу билан бирга профилактика инспекторларини хизмат фаолиятига тааллуқли бўлмаган турли хил вазифаларга жалб этишга чек қуйилиб, профилактика инспекторларига юклатилган 128 дан ортиқ вазифалар  22 тага қисқартирилди. Бундан ташқари тавсияномалар асосида профилактика (катта) инспекторларининг юрист маълумотига эга бўлишлари учун Ўзбекистон Республикаси олий ўқув юртларининг сиртқи таълим шаклига профилактика инспекторлари учун тўлов-контракт асосида ўқишга қабул қилиниши, ушбу тўлов-контрактлари Республика бюджети маблағлари ҳисобидан ИИВ орқали тўланиши белгилаб берилди

      Шунингдек, туман ҳудудида ИИБ таянч пунктлари сони 43 тадан 50 тага етказилиб, ҳар бир маҳалла фуқаролар йиғинларида 1 тадан таянч пунктлари ва 2 та маҳалла ҳуқуқ-тартибот масканлари ташкил этилди.

   Жорий йилнинг 2-чораги давомида Тойлоқ туман ҳудудида жиноятчиликка қарши курашиш, унинг барвақт олдини олиш, жамоат ва фуқаролар хавфсизлигини таъминлаш, тергов ва суд органларидан яшириниб юрган кидирувда булган шахсларни ушлаш, бедерак йуколган шахсларни аниклаш, содир этилган жиноятларни фош этиш, йул харакати хавфсизлигини таъминлаш борасида бир қатор профилактик тадбирлар амалага оширилиб келинмоқда.

Жумладан, муқаддам судланган шахслар томонидан жиноят содир этилишини олдини олиш мақсадида “Назорат”, хотин-қизлар ўртасида содир этилиши мумкин бўлган жиноятларнинг олдини олиш мақсадида “Хотин-қизлар жиноятчилигига қарши курашиш ойлиги”, оила турмуш жиноятларининг олдини олиш мақсадида “Турмуш” махсус профилактик тадбирлари, ёшлар ва вояга етмаганлар томонидан содир этилиши мумкин бўлган жиноятларнинг барвақт олдини олиш мақсадида “Давомат”, ёшлар ўртасида “Гиёҳвандликка қарши курашиш ойлиги”, “Хавфсиз ҳудуд”, “Қора дори-2023” тадбирлари ўтказилди.

Туман ИИБ бошлиғининг Фармойишига асосан туман ИИБ соҳавий хизмат ходиларидан иборат ишчи гуруҳ тузилиб, жиноят салмоғи юқори “қизил” тоифага киритилган, криминоген вазияти оғир бўлган ҳудудларга амалий ёрдам кўрсатиш учун сафарбар этилди.

   Жорий йилнинг 6 ойи якунида туман худудида содир этилган жиноятлар тахлилидан ҳамда маҳаллаларнинг криминоген вазиятидан келиб чиқиб келгусида жиноят ва хуқуқбузарликларни барвақт олдини  олиш мақсадида туманнинг барча махаллаларида “Йўл харита”лари ишлаб чиқилиб, қизил тоифага киритилган махаллаларни қизил тоифадан чиқариш ҳамда ходимларга амалий ва услубий ёрдам кўрсатиш мақсадида туман ИИБ сохавий хизмат рахбар ва ходимлари маъсул этиб бириктирилди.

 Олиб борилган профилактик ишлар натижасида, профилактика инспекторлари томонидан 4 та турли куринишдаги жиноятлар фош этилди,  1 та қидирувдаги шахс ушланди, туман ҳудудидаги маҳалла, корхона-ташкилотларда, ўқув муассасаларига 328та тақдимнома юборилди. Туман ҳудудидаги маҳалла, корхона-ташкилотларда, ўқув муассасалари, ташкилот раҳбарлари, ўзини-ўзи бошқариш органлари билан ҳамкорликда  955 маротаба йиғилишлар  ва давра суҳбатлари ўтказилди, фуқаролардан тушган  2065 та ариза ва шикоятлар ўрганиб чиқилди. Ўзбекистон Республикаси ИИВ, камбағалликни қисқартириш ва бандлик вазирлиги, Ёшлар сиёсати ва спорт вазирлигининг “Обод ва хавфсиз маҳалла” тамойили асосида республика маҳаллаларида хавфсиз муҳитни яратиш механизмларини белгилаш тўғрисида”ги  2023 йил 30 март кунги 10/3/5-сонли қўшма қарорига асосан 709 нафар шахсларга нисбатан хулосалар берилди.

       Туман ҳудудида жиноятчиликнинг барқват олдини олиш бўйича ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органлар билан ҳамкорликда бир қатор ишлар амалга оширилиб келинмоқда, шунингдек “Обод ва хавфсиз маҳалла” тамойили асосидаги ишлар МФЙ бешлиги ҳамкорлигида йўлга қўйилган,  алоҳида эътибор қаратилиши лозим бўлган шахслар руйхатлари шаклантириб профилактика инспектори томонидан маҳалла раиси, ҳоким ёрдамчиси, хотин-қизлар фаоли, ёшлар етакчисиларига хулосалар берилиб улар билан профилактик ишлар олиб борилмоқда.

     

2015-2018 © Тойлоқ туман хокимлиги. Сайт САКТРМ томонидан ишлаб чиқилди