2023 йилнинг биринчи ярми давомида Тойлоқ туманлараро иқтисодий судига 1 972 та даъво аризаси келиб тушган

    Тойлоқ туманлараро иқтисодий суди томонидан 2023 йилнинг биринчи ярми давомида фуқароларнинг ҳуқуқлари ва эркинликларини, шунингдек корхоналар, муассасалар ва ташкилотларнинг ҳуқуқлари ҳамда қонун билан қўриқланадиган манфаатларини суд йўли билан ҳимоя қилишни амалга оширишга доир фаолияти бўйича қуйидаги ишлар амалга оширилган.

   2023 йилнинг биринчи ярми давомида Тойлоқ туманлараро иқтисодий судига 1 972 (2022 йилда – 1 202) та даъво аризаси келиб тушган бўлиб, шундан, 1 878 (958) та даъво ариза иш юритувига қабул қилинган;  61 (54) та даъво ариза қабул қилинмасдан қайтарилган;
6 (9) та даъво аризасини қабул қилиш рад этилган, 10 (3) та даъво аризаси тегишлилик бўйича бошқа иқтисодий судга юборилган.

     Суд томонидан 2023 йилнинг биринчи ярми давомида 1 756 (2022 йилда 1 122) та иқтисодий ишлар умумий тартибда кўриб ҳал этилган бўлиб, даъвогарлар фойдасига 59 млрд 628 млн 80 минг сўм ундириш тўғрисида, республика бюджетига 2 млрд 452 млн 360 минг сўм давлат божи ундирилиши юзасидан суд ҳужжатлари қабул қилинган. Бундан ташқари, даъвогарлар томонидан республика бюджетига 232 млн 590 минг сўм давлат божи ихтиёрий тўланишига эришилди.

    Ҳисобот мобайнида кўриб тамомланган ишлардан 1 514 (1 040) таси қаноатлантирилган, 180 (57) таси қаноатлантириш рад этилган, 43 (21) та иш бўйича даъво кўрмасдан қолдирилган, 19 (4) та иш бўйича иш юритиш тугатилган (шундан, 4 (1) та иш бўйича келишув битими тузилган).

    Хусусий тадбиркорлик субъектлари, шу жумладан кичик бизнес субъектлари, фермер хўжаликлари, деҳқон хўжаликлари, оилавий тадбиркорлар ҳамда якка тартибдаги тадбиркорлар даъвогарлигида 159 та ишлар кўрилган бўлиб, уларнинг фойдасига жами 11 млрд 610 млн 890 минг сўм ундирилди.

   Шунингдек, суд томонидан тадбиркорлик субъектлари иштирокида ўтказилаётган сайёр учрашувлар, қонуний тушунтириш ва тарғиботларга қарамасдан уларнинг жавобгарлигидаги ишлар ҳам бир мунча ошган, яъни ҳисобот даврида улар жавобгарлигида 3 449 та иқтисодий ишлар кўриб чиқилган.

    Эътиборли томонларидан яна бири тадбиркорлик субъектлари, шу жумладан кичик бизнес субъектлари ва фермер хўжаликлари манфаатларини кўзлаб, судга прокуратура идоралари томонидан даъво аризалар киритилмаганлиги ва аксинча фермерлар кенгаши томонидан эса 21 та даъво аризалар киритилган.

    Тойлоқ туманида жойлашган субъектлар кўрилган ишларнинг  91 тасида – даъвогар, 211 тасида эса жавобгар сифатида иштирок этган.

Кўриб чиқилган жами ишларнинг 75 таси (Тойлоқ тумани – даъвогар сифатида) қаноатлантирилган, 8 таси рад этилган ва 5 та иш кўрмасдан қолдирилган ва яна 3 та иш бўйича жавобгар банкрот деб топилган.

    Ишларни кўриш давомида даъво аризаларнинг 139 таси (Тойлоқ тумани – жавобгар сифатида) қаноатлантирилган, 26 та иш рад этилган,  5 та иш кўрмасдан қолдирилган ҳамда 5 та иш бўйича жавобгар банкрот деб топилган, 1 та иш бўйича келишув битими тузилган. Суднинг 35 та иши бошқа ишга бирлаштирилган.

   Иқтисодий ишларнинг  210 (335) таси сайёр суд мажлисларида кўриб чиқилган бўлиб, бу кўрсаткич жами кўрилган ишларнинг 11,95 (29,85) фоизини ташкил қилади. Сайёр суд мажлисларининг157 таси Тойлоқ туманида ўтказилган.

   Мазкур давр мобайнида контрактация шартномаси юзасидан 15 (505) та, маҳсулот етказиб бериш шартномаси юзасидан 24 (256) та, ҳақ эвазига хизмат кўрсатиш шартномаси юзасидан 172 (44) та, кредит шартномаси юзасидан 142 (71) та, коммунал хизмат кўрсатиш шартномаси юзасидан 194 (53) та, ерга оид ҳуқуқий муносабатлар юзасидан 11 (14) та, олди-сотди шартномаси юзасидан 4 (6) та, лизинг шартномаси 5 (15) та, ижара шартномаси бўйича 13 (6) та, пудрат шартномаси бўйича 9 (4) та, қарз шартномаси 5 (5) та, юк ташиш шартномаси (3) та, банк омонати ва ҳисоб варағи шартномаси юзасидан 4 (2) та,  суғурта шартномаси (1) та, воситачилик шартномалари бўйича 1 (1) тадан, бошқа шартномалар бўйича эса 17 (7) та иш кўрилган.

   Шунингдек, банклардаги ҳисобварақлар бўйича операцияларни тўхтатиб қўйиш юзасидан 974 (20) та, молиявий жарима қўллаш юзасидан 74 та (54) та, банкрот деб эътироф этиш юзасидан 22 (13) та, атроф муҳитни муҳофаза этиш ҳақидаги қонунларни бузилиши юзасидан 21 та, корпоратив низолар юзасидан 3 (1) та, тадбиркорлик фаолиятининг айрим турлари билан шуғулланиш лицензиялари (рухсатномалари)ни бекор қилишга оид 1 та ҳамда бошқа асослар бўйича 30 (9) та иш кўриб чиқилган.

    Шунингдек, Тойлоқ туманлараро иқтисодий суди томонидан Ўзбекистон Республикаси Президенти Ш.М.Мирзиёевнинг 2017 йил               13 июндаги суд органлари тизимида одил судловни таъминлаш борасидаги ишларнинг аҳволи, муаммолар ва келгусидаги вазифаларнинг муҳокамасига бағишланган йиғилишда бегиланган вазифалар ижросини таъминлаш юзасидан ишлаб чиқилган чора-тадбирлар ижроси юзасидан иқтисодий судларнинг одил судловни амалга ошириш, ҳамда ҳуқуқ тарғиботи фаолияти юзасидан бир қатор ишлар амалга оширилди.

  Суд томонидан туман ҳудудида фаолият юритаётган кичик ва ўрта бизнес субъектларининг қонуний манфаатларини ҳимоя қилишга алоҳида эътибор қаратилган.

    Хусусан, суд томонидан ҳар ҳафтанинг жума куни  “Тадбиркорлар куни”, ҳар шанба куни эса “Очиқ эшиклар куни” деб белгиланиб, фуқаролар қабули жараёнида, уларнинг мурожаатларига жойида тушунтиришлар бериб келинмоқда.

    Бундан ташқари, тадбиркорлик субъектларининг ортиқча оворагарчиликларини олдини олиш мақсадида даъво аризалари, илтимосномаларни, балки апелляция ва кассация шикоятларини ўз ҳоҳишларига кўра, exsud.sud.uz веб-сайти орқали электрон шаклда юборилиб, белгиланган муддатларда кўриб чиқилмоқда. Жумладан, ҳисобот даврида 1 158 та даъво ариза (ариза)лар электрон шаклда тақдим этилган.

    Иқтисодий низоларни кўриш жараёнида айбдор шахсларга нисбатан суд таъсир чоралари қўллаш тўғрисида ҳусусий ажрим ва тақдимномалар юборилиб, ижроси тўлиқ таъминланмай ижро жараёнидаги ҳуқуқий таъсир чоралари сони 2 тани ташкил этган.

     Жумладан, мазкур давр ичида Тойлоқ туманлараро иқтисодий суди судьялари томонидан 14 (22) та суд таъсир чоралари қўлланилган. Жумладан, интизомий жавобгарликка тортиш бўйича  7 (4) та ва бошқа ҳолатлар бўйича 7 (7) та хусусий ажримлар чиқарилган бўлса, 2023 йилнинг биринчи ярим йиллиги давомида маъмурий жавобгарликка тортиш (2022 йилда 4 та) ва моддий жавобгарликка тортиш юзасидан (2022 йилда 7 та чиқарилган.) суд таъсир чоралари қўлланилмаган.

    Тойлоқ туманлараро иқтисодий суди раҳбариятининг шахсий қабулида жами 4 та жисмоний ва юридик шахсларнинг вакиллари оғзаки мурожаат этган бўлиб, улар томонидан келтирилган важлар раҳбарият томонидан тингланган ва мурожаат муаллифига жойида оғзаки тушунтириш берилган. Суд раҳбарияти томонидан мурожаатчиларнинг барчаси бевосита идорада қабул қилинган.

   Ушбу мурожаатларнинг  барчаси (4 та) бошқа масалалар юзасидан келиб тушган бўлса, суд ҳужжати ва суд ҳужжати ижроси   юзасидан мурожаатлар келиб тушмаган.

Ўзбекистон Республикаси Президентининг виртуал қабулхонаси ва Халқ қабулхонасидан мурожаатлар келиб тушмаган.

    Раҳбариятнинг шахсий қабулига, суд ҳужжатини ўз вақтида ололмаётганлик юзасидан, ишни вақтида кўрмаётганлик юзасидан ва суд ходимларининг ҳатти-ҳаракати юзасидан мурожаат қилинмаган.

    Ушбу давр ичида Тойлоқ туманлараро иқтисодий суди судьялари томонидан ҳуқуқий саводхонликни ошириш ҳамда қонун устуворлигини таъминлаш борасида амалга оширилаётган ҳуқуқий ислоҳотларни тарғиб қилиш мақсадида аҳоли орасида ва ОАВда жами   30 (65) марта тарғибот ишлари амалга оширилган.

    Хусусан, ОАВда 13 (30) марта, жумладан, ТВ ва радиода 2 (2) та, газеталарда 7 (13) марта, веб-сайт ва бошқа ахборот воситаларида
4 (15) марта чиқишлар қилинган. Аҳоли ва турли ташкилот жамоалари иштирокида жами 17 (35) марта оғзаки тарғибот шаклда ва давра суҳбатлари (18) кўринишида ўтказилган.

   Тойлоқ туманлараро иқтисодий суди томонидан қонун устуворлигини таъминлаш, одил судловни амалга ошириш, мулкчилик шаклидан қатъий назар корхоналар, ташкилотлар, муассасалар, тадбиркор фуқароларнинг ҳуқуқлари ва қонуний манфаатларини ҳимоя қилиш борасида барча зарур чоралар кўриб борилмоқда.

 

Суд раиси                                                                                Ф.К.Мажидов

2015-2018 © Тойлоқ туман хокимлиги. Сайт САКТРМ томонидан ишлаб чиқилди