"Аёллар дафтари" сўзлаганда

    Юртимизда аёлларни ижтимоий-иқтисодий жиҳатдан қўллаб-қувватлаш мақсадида уларни “Аёллар дафтари”га олиш орқали кўмак бериш тизими давлатимиз раҳбарининг алоҳида назоратида. Аёллар муаммоларини ўрганиш натижасида ижтимоий ҳимояга муҳтож ишсиз хотин-қизлар, меҳнатга қобилиятсиз, ўзгалар парваришига муҳтож ҳамда I ва II гуруҳ ногиронлиги бўлган хотин-қизлар, уй-жойини таъмирлашга муҳтож I гуруҳ ногиронлиги бўлган хотин-қизлар бугун дафтардан жой олган. Ушбу тизим 2020 йилда бошланган бўлиб,  ушбу тизимни давом эттириш орқали уларнинг муаммоларини ҳал этиб “Аёллар дафтари”дан чиқариш чораларини кўриш барча давлат идоралари ва ташкилотларнинг олдидаги муҳим вазифага айланди.

    Хусусан Тойлоқ туманида 2022 йилнинг 1-декабр ҳолатида “Темир дафтар”да қолган оилалар сони  192 тани, уларнинг оила аъзолари сони 770 нафарни ташкил қилган.

   Жорий йилнинг ўтган даври мобайнида “Темир дафтар”да рўйхатда турган оилаларнинг 928 нафар меҳнатга лаёқатли аъзоларини бандлигини таъминлаш учун 2 млрд. 463 млн. сўм маблағ йўналтирилган. Жумладан, 502,1 млн. сўмлик 59 дона мотокултиватор, 101 млн. сўмлик 88 дона темирни пайвандлаш ускунаси, 338,4 млн. сўмлик 188 дона тикув машинкалари, 40,2 млн. сўмлик 74 дона пишириқ печлари,  25,2 млн. сўмлик 12 дона карчер ускунаси, 56,8 млн. сўмлик 76 дона мотопила,  366 млн. сўмлик 65 дона инкубаторлар берилган. Шу билан бирга,  364,4 млн. сўмга 304 та оилаларга жами 8,2 минг бош тухум йўналишидаги товуқлар етказиб берилган. 3 та -  Ворсин, Сочак ва Таллиота маҳаллаларидаги 27 та оилаларга  231,4 млн. сўмлик чорва моллари (қорамол, қўй, эчки, парранда ва бошқа)  етказиб берилган.

   “Темир дафтар”да турган даволаниш ва жарроҳлик амалиётига муҳтож  94 нафар фуқароларга 437,6 млн. сўмлик моддий ёрдамлар кўрсатилган.    

   Бундан ташқари, “Темир дафтар”да рўйхатда турган 167 та  оилаларга  20 сотихдан жами 35,2 гектар ер майдонлари 10 йиллик ижара шартномаси орқали ажратиб берилган.

   Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2022 йил 25 майдаги ПҚ-258-сонли “Аҳолининг ижтимоий ҳимояга муҳтож қатламларини манзилли қўллаб-қувватлашга оид қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида”ги қарорига асосан икки босқичда “Темир дафтар” рўйхатида бўлган ҳамда бир марталик моддий ёрдам олмаган 438 та оилаларнинг 1916 нафар аъзоларига (ҳар бир оила аъзосига 20 кг) жами 172,4 млн. сўмлик 38,3 тонна ун тарқатилган.

   “Аёллар дафтари”га киритилган хотин-қизлар билан манзилли ишлаш бўйича 2493 нафар хотин-қизларнинг бандлиги таъминланди, шундан 263 нафари доимий ишга, 258 нафар хотин-қизлар касб-ҳунарга ўқитилди, “Аёллар дафтари” жамғармаси ҳисобидан 802 нафар хотин-қизларга 1086,8 сўм миқдорида субсидия ажратилган. 4-тоифага турувчи 219 нафар ижтимоий ҳимояга муҳтож хотин-қизларга 226 млн сўм миқдорида маблағлар ажратиб берилган.

   Шунингдек, 23 нафар уй-жойга муҳтож эҳтиёжманд хотин-қизларнинг 638 млн сўм миқдоридаги бошланғич тўловлари “Аёллар дафтари” жамғармаси ҳисобидан тўлаб берилди. Масалан туманнинг “Олмазор” маҳалласида яшовчи фуқаро Н.Мўминованинг уй-жойи учун 30 млн сўм миқдоридаги бошланғич тўлови тўлаб берилган.

   Хатлов натижаларига кўра муаммолари мавжуд бўлган 1791 нафар ёшлар “Ёшлар дафтари”га киритилиб, 50 нафар ёшлар иш ўринларига жойлаштирилган,  44 нафар ёшларга кредит ажратилган,  760 нафар ёшларга деҳқончилик қилиш учун ер ажратилди, 440 нафар ёшларга субсидия асосида меҳнат қуроллари ажратилган, 236 нафар ёшларга тўлов-контракти ўтказиб берилган, 4 нафар ёшларга турар жой ижараси тўлаб берилди, 19 нафар ёшларга тиббий хизмат кўрсатилган, 202 нафар ёшларнинг сафарбарлик чақруви  пул бадаллари тўлаб берилган ва дафтарда турган ёшларга бошқа турдаги ижтимоий кўмаклар кўрсатилган.

 

 

2015-2018 © Тойлоқ туман хокимлиги. Сайт САКТРМ томонидан ишлаб чиқилди