Томорқасидан тилла топаётган тажрибакор деҳқон

Пресс-тур

      Томорқасидан тилла топаётган тажрибакор деҳқон, маданиятлик Ғайрат Алиев туманда биринчи бўлиб «Тўқсонбости» экинлар экишни бошлади.  Ўзбекистон Республикаси фермер, деҳқон хўжаликлари ва аҳоли томорқалари ер эгалари Тойлоқ туман  кенгашининг ташаббуси билан тадбиркор томорқачининг хонадонида ташкил этилган пресс-турда туман ҳокимлиги вакиллари, УзЛиДеП Тойлоқ туман Кенгаши, 2-сектордаги маҳаллалар раислари, ҳоким ёрдамчилари, шунингдек  ОАВ вакиллари қатнашдилар. 
    Тадбир қатнашчилари  томорқа хўжалигида шаклланган ўзига хос тажриба билан яқиндан танишдилар. Сўзга чиққанлар, жумладан соҳанинг таниқли мутахассиси, хизмат кўрсатган қишлоқ хўжалиги ходими  Мусахон Тўраев «тўқсонбости» экинларни экиш ва  парвариш қилиш агротехникасига алоҳида тўхталди ҳамда семинар иштирокчиларининг саволларига жавоб қайтарди.

Туман ҳокимлиги ахборот хизмати.
 

2015-2018 © Тойлоқ туман хокимлиги. Сайт САКТРМ томонидан ишлаб чиқилди