Toyloq tuman davlat soliq inspeksiyasi boshlig‘i Sharipov Shuxrat Shavkatovichning “Soliqchi — ko‘makchi” tamoyili asosida 2022 yil davomida amalga oshirilgan ishlar bo‘yicha hisoboti

       Тойлоқ туман давлат солиқ инспекциясига жорий йил 4-чорак учун бюджет даромадларига 23,5 млрд. сўмлик режа белгиланган. Ҳақиқатда эса 23,9 млрд. сўмлик тушум таъминланди ва прогноз кўрсаткичи 102 фоизга (0,4 млрд. сўм ортиғи билан) бажарилди.
Масалан, 4-чоракд Жисмоний шахслардан олинадиган даромад солиғи бўйича белгиланган 6,0 млрд. сўмлик режа ҳақиқатда 10,5 млрд. сўм (175 фоиз)га, Айланмадан олинадиган солиқ бўйича 1,2 млрд. сўмлик режа 1,9 млрд. сўм (158 фоиз)га бажарилганини таъкидлаш жоиз. 
Жорий йилнинг ўтган даврида 16 та тадбиркорлик субъектига дастлабки бухгалтерияни юритиш, 18 тасига 63.2 млн. сўмлик бошқа солиқ турларидаги ортиқча тўловини қайтариш, 34 тасига E-aktiv, E-ijara, E-imtiyoz автоматлаштирилган тизимларидан фойдаланиш бўйича амалий кўмак берилди.
       Туман бўйича жорий йил декабрь ҳолатига 1435 нафар жисмоний шахс ўзини ўзи банд қилганини қайд этиш лозим. Соҳалар кесимида бу борада 310 нафар тикиш-бичиш,  128 нафар йўловчиларни енгил автотранспорт воситаларида ташиш, 117 нафар қурилиш таъмирлаш ишлари ва 106 нафар болаларга қараб туриш фаолияти етакчилик қилди.
Телеграм мессенжеридаги Tayloq soliq maslahatchilari гуруҳи орқали солиқ тўловчиларнинг мурожаатлари ва саволларига малакали мутахассислар томонидан тезкорлик билан жавоб қайтарилмоқда. Масалан, декабрь ойида Tayloq soliq maslahatchilari гуруҳида 27 га яқин саволларга атрофлича жавоб берилди.

2015-2018 © Тойлоқ туман хокимлиги. Сайт САКТРМ томонидан ишлаб чиқилди