Бир гуруҳ тойлоқлик фаоллар Нукус шаҳрида

  Президентимиз ташаббуси билан республикамиз вилоятлари Қорақалпоғистондаги туманларга бириктирилган бўлиб, ҳудудни ижтимоий-иқтисодий ривожлантиришга ёрдам бериб келмоқда.

  Мазкур ташаббусга кўра, Самарқанд вилояти Қорақалпоғистон Республикасининг Нукус туманини ўз тажрибаси асосида янада ривожлантиришга кўмаклашяпти.

  Нукус туманини 2022-2024 йилларда ижтимоий-иқтисодий ривожлантириш, аҳоли саломатлигини сақлаш, қурилиш-бунёдкорлик ишлари, янги корхоналарни ишга тушириш ва иш ўринлари яратиш, бир сўз билан айтганда, ҳар томонлама ривожлантириш учун Самарқанд вилояти томонидан 898,5 миллиард сўмлик лойиҳалар ишлаб чиқилган.

   Тойлоқ туманидан борган фаолларимиз ҳам бугун очилиши бўлиб ўтаётган ижтимоий соҳа объектларида иштирок этишмоқда.

2015-2018 © Тойлоқ туман хокимлиги. Сайт САКТРМ томонидан ишлаб чиқилди