Қабристон ободлиги – юрт ободлигидан дарак

   Қабристон нафақат инсоннинг сўнгги борар манзили, балки ўзлигини англаш, қалбида аждодларга ҳурмат, меҳр-оқибат туйғуларини шаклланишида муҳим аҳамият касб этадиган муқаддас маскан ҳисобланади. Шу боис ҳам халқимиз қадим-қадимдан қабристонни табаррук билиб, уни обод қилишга алоҳида эътибор қаратади.

  Тойлоқ  туманида дафн этиш жойлари, яъни қабристон  ва зиёратгоҳларни ободонлаштириш, атроф деворларини янгилаш, чироқлар ўрнатиш, йўлакчалар қуриш, кўкаламзорлаштириш ишлари намунали тарзда амалга оширилмоқда. Бу ҳақда бугун  туман ҳокимининг қурилиш, коммуникациялар, коммунал хўжалик, экология ва кўкаламзорлаштириш масалалари бўйича ўринбосари Феруз Нажмиддинов иштирокида ўтказилган матбуот анжуманида батафсил маълумот берилди.

   Тойлоқ туман ҳудудидаги қабристонлар 79 та бўлиб, Тойлоқ туман ҳокимлиги Ободонлаштириш бошқармаси балансига олинган. Қабристонлар эгаллаб турган умумий ер майдони 1 600 256 м.кв.дан иборат бўлиб, барча қабристонлар 2014 йилда маҳалла фуқаролар йиғини ҳомийлигида кадастр ҳужжатлари олинган ва тўловлар амалга оширилган (жами: 16754138 сўм)

        Тумандаги мавжуд қабристонлар тўлиқ давлат бюджетидан молиялаштирилади. Туман Ободонлаштириш бошқармаси “Қабристон” бўлими учун 126,5 та штат бирлиги мавжуд  бўлиб,  ҳозирги  кунда 127 нафар ходим меҳнат қилмоқда.

       2022 йил мобайнида кабристонларда 5 марта оммавий ҳашарлар ўтказилди.

Жорий йилда ҳашар йўли билан 4 та қабристонда ҳужралар қурилиб, ишга туширилди. 2022 йил бюджет маблағлари ҳисобидан 838 метр замонавий бетон девор қуриш бўйича дастур тасдиқланган. Бугунги кунда 610 метр девор қуриш ишлари якунланди. Қолган қисми ҳам йил якунига қадар ўрнатилади.

Ҳозирги кунда атрофи девор билан ўралмаган 46 та қабристонда 25450 метр темир панжара ҳолидаги қабристонлар мавжуд бўлиб, 12 750 комплект тайёр бетонли забор ишлаб чиқиш ва ўрнатиш учун 2926750.0  минг сўм маблағ талаб этилади.

2022 йил қабристонларда ҳашар йўли билан 950 метр 5 та қабристонда пиёдалар йўлаклари ва кириш қисми ҳовлиларида бетонлаштириш ишлари амалга оширилди.

   Ўртақишлоқ қабристони 350 метр, Қўрғон қишлоқ қабристонида 200 метр, Хитоюз қишлоқ қабристонида 150 метр, Дашт қишлоқ қабристони 200 метр ва Файзиобод қабристонида 50 метр йўлакчалар қурилди. Айни кунларда ҳудуди тўлган ва эски қишлоқ қабристонларида текислаш ва ҳудудини кенгайтириш ишлари олиб боилмоқда. Хусусан, Янги Тойлоқ ва Юқори Тойлоқ, Пайшанбасиёб, Зарафшон, Янги қишлоқ ва Бачки қишлоқ қабристонларида текислаш ишлари олиб борилмоқда.

     Қабристонларда хар йил дезенфекция ва дератизация ишлари амалга оширилади.

Туман ҳокимлиги ахборот хизмати.

2015-2018 © Тойлоқ туман хокимлиги. Сайт САКТРМ томонидан ишлаб чиқилди