Президент Админстрацияси ишчи гуруҳи Тойлоқ туманида хотин-қизларни ижтимоий қўллаб-қувватлаш тизимини ўзрганмоқда

   Мамлакатда хотин-қизларнинг ҳуқуқ ва қонуний манфаатларини ҳимоя қилиш, уларнинг иқтисодий, ижтимоий ва сиёсий фаоллигини ошириш, соғлиғини сақлаш, касбга ўқитиш ва бандлигини таъминлаш, тадбиркорликка кенг жалб этиш, эҳтиёжманд хотин-қизларни ижтимоий қўллаб-қувватлаш, гендер тенгликни таъминлаш мақсадида Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2022 йил 7 мартдаги “Оила ва хотин-қизларни тизимли қўллаб-қувватлашга доир ишларни янада жадаллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги фармони қабул қилинган эди. Мазкур фармон ижросини назорат қилиш мақсадида Ўзбекистон Республикаси Президенти Админстрациясининг ишчи гуруҳи томонидан Тойлоқ туманидаги маҳаллаларда ўрганиш ишлари олиб борилмоқда.

   Куннинг иккинчи ярмида туман ҳокимлигида ўтказилган йиғилишда Зарафшон маҳалласида ўтказилган ўрганиш натижасида аниқланган ютуқ ва камчиликлар муҳокама этилди. Шунингдек, йиғилиш кун тартибидаги Ўзбекистон Республикаси Президентининг 29.06.2022 йилдаги “Маҳаллаларда ижтимоий хизматларни кўрсатиш ва ижтимоий ҳимояга муҳтож оилаларга ёрдам бериш тизимини янги босқичга кўтариш ҳамда хотин-қизларни касбга ўргатиш ишларини янада жадаллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги қарори ижросини таъминлаш, қарорга асосан маҳаллаларда комплекс ёндашув тизими асосида ижтимоий хизматларни жорий қилишни мувофиқлаштириш бўйича туман штабини ташкил этиш, хотин-қизлар фаолларининг ҳисобот юритиш кўникмаларини шакллантириш, хотин-қизлар масалаларини ҳал этишда масъул ташкилот ходимларини масъулитини ошириш масалалари ҳақида сўз юритилди.

Туман ҳокимлиги ахборот хизмати.

 

2015-2018 © Тойлоқ туман хокимлиги. Сайт САКТРМ томонидан ишлаб чиқилди