Мақсад хотин-қизлар муаммолари билан ишлаш сифатини ошириш 

  Мамлакатимизда хотин-қизларнинг ҳуқуқ ва қонуний манфаатларини ҳимоя қилиш, уларни ижтимоий қўллаб-қувватлаш, муаммоларини ҳал этиш бугунги куннинг энг долзарб вазифаларидан биридир. Бу борада ҳукуматимиз томонидан турли дастур ва чора-тадбирлар ишлаб чиқилиб, амалиётга жорий этилмоқда. 
     Бугун Тойлоқ туман ҳокимлигида хотин-қизлар фаоллари билан ўтказилган мулоқотда ҳам юқоридаги дастур ва вазифалар ижроси муҳокама этилди. Унда иштирок этган туман ҳокими Баҳодир Бобоназаров  хотин-қизлар фаолларининг ҳамкор ташкилотлар билан биргаликда аёллар мурожаатлари билан ишлаш, оилаларни мустаҳкамлаш, оилада маънавий муҳит барқарорлигини таъминлаш, миллий қадриятларимизни мустаҳкамлаш, хотин-қизларнинг муаммолари, хусусан, ишсизликни бартараф этиш, турли салбий ҳолатларнинг олдини олиш борасидаги ишларга алоҳида эътибор қаратиш лозимлигини таъкидлади. Бу борадаги режа ва мақсадлар белгилаб олинди.

Туман ҳокимлиги ахборот хизмати.
 

2015-2018 © Тойлоқ туман хокимлиги. Сайт САКТРМ томонидан ишлаб чиқилди