Сизга таъзим, азиз устозлар!

  Тойлоқ туманидаги 28-умумтаълим мактабида Ўзбекистон Республикаси Мустақиллигининг 31 йиллиги ҳамда 1 октябрь - Устозлар ва мураббийлар куни муносабати билан “Янги Ўзбекистонда эл азиз-инсон азиз! ” шиори остида Президентимиз ташаббуси билан ёшлар таълим-тарбияси учун қўшимча шароитлар яратиш ва хотин-қизлар бандлигини ўз ичига олган 5 та муҳим  ташаббусни қўллаган ҳолда “Сизга таъзим азиз устозлар!” деб номланган катта байрам тадбири ҳамда ёшлар фестивали  бўлиб ўтди. 
     Тадбирда мактаб ўқитувчилари, ўқувчилар, мактабгача таълим ташкилотлари тарбияланувчилари, маҳалланинг ёш-у кексалари, фахрий меҳмонлар, туман Халқ таълими бўлими ходимлари иштирок этишди.
     Байрам тадбири кўтаринки руҳда ўтди. Тадбирда ўқувчилар томонидан устозларни мадҳ этувчи шеър ва қўшиқлар, турли хил рақслар, театр ва концерт дастурлари, мусобақалар ташкиллаштирилди.

2015-2018 © Тойлоқ туман хокимлиги. Сайт САКТРМ томонидан ишлаб чиқилди