Аҳоли бандлиги – муҳим масала

   Бугун Тойлоқ туманида ўтказилган очиқ мулоқот шундай деб номланди.

  Унда иштирок этган Тойлоқ туман ҳокими Б. Бобоназаров, секторлар раҳбарлари, масалага алоқадор ташкилотлар масъуллари, депутатлар ҳамда кенг жамоатчилик вакиллари қатнашди. Очиқ мулоқотда туманда аҳоли бандлигини таъминлаш борасидаги ишлар ҳамда муаммо ва камчиликлар очиқчасига муҳокама этилиб, бу борадаги ишларни янада жонлантириш, мавжуд муаммоларга ечим топиш ҳақида фикрлар билдирилди.

    Туман аҳоли бандлигига кўмаклашиш маркази директори Ў. ҳалиловнинг маълумотларига кўра, Тойлоқ туманида 2022 йил давомида дастур бўйича жами 2219 нафар ишсиз фуқароларни иш билан таъминлаш режалаштирилган бўлиб, амалда 1325 нафар ишсиз фуқаролар иқтисодиётнинг турли соҳаларидаги корхона, ташкилот ва муассасаларидаги бўш иш ўринларига аҳоли бандлигига кўмаклашиш марказининг йўлланмалари асосида ишга жойлаштирилди. Ишга жойлаштирилган фуқароларнинг 464 нафарини ёшлар ва  592 нафарини хотин-қизлар ташкил этади.

2022 йилда жами мавсумий ва вақтинчалик ишларга жалб этиш ахоли бандлигини таьминлаш ва янги иш ўринлари ташкил этиш бўйича 33414 та янги иш ўрни яратилиши режалаштирилган бўлиб, амалда 21130 та мавсумий ва вақтинчалик ишларга жалб этиш орқали янги иш ўринлари яратилди.

Жорий йилнинг олти ойида жами 516 нафар фуқаролар вақтинчалик ҳақ тўланадиган жамоат ишларига юборилди. Жамоат ишларига жалб қилинган ишсиз фуқароларнинг 216 нафари хотин-қизларни ташкил этади.

Шунингдек, жорий йилда дастур бўйича 459 нафар ишсиз фуқароларни касб-ҳунарга ўқитиш марказларига ўқитиш режалаштирилган.  Январ-июнь ойларида 422 нафар фуқаролар турли хил йўналишдаги касб-ҳунарга ўқитиш марказларига малака ошириш учун жалб қилинди.

   Қолаверса, ҳамкор ташкилотлар билан биргаликда  жами 8 маротаба бўш иш ўринлари меҳнат ярмаркалари ўтказилди. Натижада 154 нафар ишсиз фуқаролар иқтисодиётнинг турли соҳаларига ишга жойлаштирилди. Бўш иш ўринлари мехнат ярмаркасида ишга жойлашди. Шундан 78 нафарини хотин-қизлар ўзлар ташкил этади.  
    Туман ҳокимининг биринчи ўринбосари Ж. Хўжамуродов жорий йилнинг ўтган даври мобайнида “Темир дафтар”да рўйхатда турган оилаларнинг 460 нафар меҳнатга лаёқатли аъзоларини бандлигини таъминлаш учун 1 млрд. 444 млн. сўм маблағ йўналтирилганини таъкидлади. Жумладан, 374 млн. сўмлик 43 дона мотокултиватор, 34 млн. сўмлик 26 дофбаторлар ажратиб берилди. Шу билан бирга, 182 млн. сўмга 170 та оилаларга 30 бошдан жами 5480 бош тухум йўналишидаги товуқлар етказиб берилди. 3 та намунали маҳалларга Ворсин, Сочак ва Таллиота маҳаллаларидаги 27 та оилаларга 231,4 млн. сўмлик чорва моллари (қорамол, қўй, эчки, парранда ва бошқа)  етказиб берилди.

    Бундан ташқари, “Темир дафтар”да рўйхатда турган 122 та  оилаларга 20 сотихдан жами 24,4 гектар ер майдонлари 10 йиллик ижара шартномаси орқали ажратиб берилди. “Темир дафтар”да турган даволаниш ва жарроҳлик амалиётига муҳтож 50 нафар фуқароларга 257,6 млн. сўмлик моддий ёрдамлар кўрсатилди.     

   Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2022 йил 25 майдаги “Аҳолининг ижтимоий ҳимояга муҳтож қатламларини манзилли қўллаб-қувватлашга оид қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида”ги қарорига асосан 1-босқичда 2022 йилда “Темир дафтар” рўйхатида бўлган ҳамда бир марталик моддий ёрдам олмаган 358 та оилаларнинг 1489 нафар аъзоларига (ҳар бир оила аъзосига 20 кг) жами 134,1 млн. сўмлик 29,8 тонна ун тарқатилди.

   2-босқичда ижтимоий дафтарлар, реестр рўйхатида турмаган ҳамда бир марталик моддий ёрдам олмаган ижтимоий аҳволи оғир бўлган 80 та оилаларнинг 427 нафар аъзолари “Темир дафтар”га рўйхатга киритилиб (ҳар бир оила аъзосига 20 кг) жами 38,3 млн. сўмлик 8,5 тонна ун тарқатилди.

   Қолаверса, “Темир дафтар”да бўлган 214 та оилаларни доимий даромад манбайи билан таъминлаш мақсадида  571,1 млн. сўмлик асбоб ускуналар, жумладан 38 та мотокултиватор, 82 та тикув машинкалари, 26 та пишириқ печлари, 22 та мотопила, 36 та темир пайвандлаш ускунаси, 3 та карчер ускунаси, 3 та инкубаторлар, 4 та иссиқхоналар билан таъминлаш учун маблағ ажратиш кўзда тутилган.

  Бундан ташқари, Ўзбекистон Республикаси Президенти Ш.Мирзиёев раҳбарлигида 2022 йил 10 июнь куни ўтказилган видеоселектор йиғилишининг 48-сонли баёни 8-банди ижроси юзасида 2022 йил якунига қадар “Дафтарлар”га киритилган оилаларни қуёш сув иситиш қурилмаси ва қуёш панеллари билан беғараз таъминлаш бўйича туманда дафтарларда турган 30 та оилаларга 249,8 млн. сўмлик, шундан 12 та қуёш сув иситиш қурилмалари ва 18 та қуёш панелларини бағараз ўрнатиб бериш режалаштирилган.

   Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2022 йил 19 майдаги "Давлат умумий ўрта таълим муассасаларини замонавий ягона мактаб формаси билан таъминлашнинг қўшимча чора-тадбирлари тўғрисидаги" 271-сонли қарорининг 5-банди ижроси юзасидан туман бўйича 604 нафар Темир дафтарга киритилган оила фарзандларига 181,2 млн. сўмлик мактаб формалари ажратилиши белгиланган.

  Юқоридагиларни инобатга олиб, бугунги кунда доимий даромад манбайи билан таъминланган жами 130 та оилаларни (1-сектор 30 та оила, 3-сектор 41 та оила, 4-сектор 59 та оила) “Темир дафтар” рўйхатидан чиқариш таклифи берилмоқда. 

   Ушбу оилалардаги 593 нафар оила аъзоларидан, меҳнатга лаёқатли 156 нафар аъзолари, шундан 8 нафари ийиш билан таъминланди, 4 нафари тадбиркорлик йўналишида бандлиги таъминланди, 112 нафари ўзини-ўзи банд қилиш орқали бандлиги таъминланди, 32 нафари бошқа йўналишлар бўйича бандлиги таъминланди.

 “Темир дафтар”да қоладиган 370 та оилаларда 1518 нафар оила азоларинининг 533 нафари меҳнатга лаёқатли ишсиз азоларини фақатгина озиқ-овқат маҳсулотлари билан таъминлаш эмас, балким уларнинг меҳнатга лаёқатли ишсиз аъзоларини ишга жойлаштириш устида сектор раҳбарлари, ҳоким ёрдамчилари ҳамда тумандаги корхона ва ташкилотлар билан бирга тумандаги корхона ва ташкилотларда мавжуд бўлган бўш иш ўринларига, ташаббускор корхоналарга ишга жойлаштириш ҳамда касб-ҳунарга ўқитиш орқали бандлигини таъминлаш устида ишлар олиб борилди.

 

2015-2018 © Тойлоқ туман хокимлиги. Сайт САКТРМ томонидан ишлаб чиқилди