Давлат фуқаролик хизматчиларининг ҳуқуқ ва мажбуриятлари Қонун билан белгиланди

   Маълумки, жорий йилнинг 8 август куни Ўзбекистон Республикасининг «Давлат фуқаролик хизмати тўғрисида»ги Қонуни имзоланди. Хўш, мазкур қонун билан нималар белгиланди,  Давлат фуқаролик хизматининг асосий принциплари, Давлат фуқаролик хизматчисининг ҳуқуқ ва мажбурияитлари нималардан иборат? Бугун Тойлоқ туман ҳокимлигида давлат хизматчилари ўртасида ўтказилган ўқув-семинарда шу каби саволларга жавоб берилди ва мазкур Қонуннинг мақсади, мазмун-моҳияти тушунтирилди. 

   Семинарда Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Давлат хизматини ривожлантириш агентлиги Самарқанд вилоят филиали раҳбар ўринбосари А.Ибрагимов иштирок этди ва Давлат хизматчиларининг ахлоқий хулқ-атвори қоидалари, даромадлари ҳамда мол-мулки тўғрисида декларация тақдим этиши шартлиги, тадбиркорлик қилиш, хорижда ҳисобрақам очиш ва манфаатлар тўқнашувини тақиқлаш, даромадлар ва мол-мулкни мажбурий декларациялаш ҳақида тушунча берди.

Туман ҳокимлиги ахборот хизмати.

2015-2018 © Тойлоқ туман хокимлиги. Сайт САКТРМ томонидан ишлаб чиқилди