Август – ободонлаштириш ойлиги

  Бугун биз эришган, эришажак юксак марралар, руҳ ва дил тантанаси, озод ва обод Ватанимиз манзаралари, аввало, истиқлол шарофатидир. Шу боис, халқимиз ҳар йили мустақиллик байрамини ўзгача шукуҳ, меҳр-муҳаббат, хуш кайфият билан кутиб олади.
   Бу йил ҳам мамлакатимизда Истиқлолимизнинг шонли санасини муносиб қаршилаш учун қизғин тайёргарлик кўрилмоқда. Маҳаллаларда амалга оширилаётган кенг кўламли ободонлаштириш ва кўкаламзорлаштириш ишлари қизғин тус олмоқда.

 
 Хусусан, туманимизнинг барча маҳаллаларида кўчалар, йўл ёқалари, қабристонлар, мактабу боғчаларнинг атрофи ободонлаштирилмоқда. Ижтимоий кўмакка муҳтож, якка-ёлғиз, имконияти чекланган фуқароларнинг хонадонларида ҳашарлар уюштирилиб, уй-жойлари таъмирланмоқда. Қишлоқларнинг ички кўчаларига тош тўкилиб, текисланмоқда.

Туман ҳокимлиги ахборот хизмати.
 

2015-2018 © Тойлоқ туман хокимлиги. Сайт САКТРМ томонидан ишлаб чиқилди