Қурилиш ва коммунал соҳадаги мурожаатлар тингланди

   Тойлоқ туман ҳокимининг қурилиш, коммуникациялар, коммунал хўжалик, экология ва кўкаламзорлаштириш масалалари бўйича ўринбосари Феруз Нажмиддинов ҳамда ушбу соҳа раҳбарлари иштирокида Адас маҳалласида ўтказилган сайёр қабулда юридик ва жисмоний шахсларнинг соҳага оид мурожаатлари тингланди. 
  Мурожаатларнинг аксарияти суюлтирилган газ баллонлари, йўл, чиқинди кабиларни ташкил этди. Сайёр қабулда фуқаролардан 10 га яқин мурожаатлар келиб тушди. Шундан соҳага оид 3 та мурожаатларни жойида ўрганиб, қонуний ечим топиш мақсадида мутасаддиларга бириктирилди.       
   Чиқинди билан боғлиқ масала шу жойнинг ўзида ҳал этилди. 
   Қолган мурожаатлар бўйича фуқароларга тушунтириш берилди.

Туман ҳокимлиги ахборот хизмати.

2015-2018 © Тойлоқ туман хокимлиги. Сайт САКТРМ томонидан ишлаб чиқилди