Аҳоли билан юзма-юз мулоқот

  Айни кунларда Тойлоқ туман ҳокимининг барча ўринбосарлари маҳаллаларда аҳоли билан учрашиб, уларнинг дарду ташвишларини тинглашмоқда. Ана шундай учрашувлардан бири Янги ҳаёт маҳалла фуқаролар йиғинида ўтказилмоқда. Унда иштирок этаётган туман ҳокимининг биринчи ўринбосари Жамшид Хўжамуродов аҳоли билан юзма-юз мулоқот қилмоқда. 
   Ж. Хўжамуродов даставвал туманимизда тадбиркорликни ривожлантириш, камбағалликни қисқартириш, аҳоли бандлигини таъминлаш, дафтарда турувчи фуқароларни қўллаб-қувватлаш борасида амалга оширилаётган ишлар хусусида маълумот бериб ўтди. 
    Айни дамда, юридик ва жисмоний шахсларнинг турли масалаларига оид мурожаат ва таклифлари тингланмоқда.

2015-2018 © Тойлоқ туман хокимлиги. Сайт САКТРМ томонидан ишлаб чиқилди