Жаҳолатга қарши - маърифат зарур

   Айни дамда тумандаги Маданият марказида "Жаҳолатга қарши маърифат"  шиори остида тарғибот тадбири бўлиб ўтмоқда.  Унда  "Шопўлот",  "Ястепа", "Адас", "Навзандак", "Сараосиё" МФЙ фуқаролари, фаол ёшлар, мактаб ва маҳалла масъуллари иштирок этишди. 
  Тадбирда Имом Бухорий илмий-тадқиқот маркази бўлим бошлиғи Тоҳир Эвадуллаев нутқ сўзлади. Мусаффо осмон, тинч ва осойишта замин қадрига етиш, ёшлар таълим-тарбиясига эътиборли бўлиш,  тўкинликка шукрона  келтириш ҳақида фикр-мулоҳазаларини билдирди.

   Кишилар қалбида шукроналик ҳиссини уйғотувчи, тинчликни қадрига етишга ундовчи,  уруш суронлари давом этаётган давлатларда яшаётган, бир сония бўлса-да тинч ва хотиржам яшашни истаётган одамлар ҳаётини тасвирлаган видеофильм намойиш этилди.

Туман ҳокимлиги ахборот хизмати.

2015-2018 © Тойлоқ туман хокимлиги. Сайт САКТРМ томонидан ишлаб чиқилди