30 июль – Халқлар дўстлиги куни

Сана муносабати билан бугун Тойлоқ туманидаги 21-умумтаълим мактабида маънавий-маърифий тадбир ташкил этилди. Унда иштирок этган турли миллат вакиллари ўзаро дўстона муносабатларни янада мустаҳкамлаш мақсадида ўз урф-одатлари ва асрий қадриятларини эъзозлашга қаратилган дастурлар намойиш этилиб, эзгулик, бирдамлик, тинчлик ва осойишталик тараннум этилди. 

Бугунги кунда 35 миллиондан ортиқ аҳолиси бўлган Ўзбекистон Республикасида 130 дан ортиқ миллат ва элат вакиллари бир оила фарзандларидек, ёнма-ён яшаб келишмоқда. Улар иқтисодиётнинг турли тармоқларида ва таълим, соғлиқни сақлаш, илм-фан ва маданият каби ижтимоий соҳаларида самарали меҳнат қилиб, Ватанимизнинг гуллаб-яшнашига, унинг мустақиллигини мустаҳкамлашга, республиканинг халқаро майдондаги обрў-эътибори ва имижини оширишга муносиб ҳисса қўшиб келишмоқда.

Туман ҳокимлиги ахборот хизмати.

2015-2018 © Тойлоқ туман хокимлиги. Сайт САКТРМ томонидан ишлаб чиқилди