Туман прокуратураси томонидан 2022 йилнинг 6 ойида жами 23 та жиноят ишилари тергов қилинди

Жорий йилнинг 6 ойида ИҚТИСОДИЙ ҚОНУНЧИЛИК ижроси юзасидан прокурорлик фаолияти бўйича жами 6 та текшириш ўтказилган бўлиб, аниқланган 13 та қонун бузилиши ҳолатлари юзасидан 9 та ноқонуний қабул қилинган қарорларни бекор қилиш ва қонунга мувофиқлаштириш ҳақида протестлар киритилди, қонун бузилиши ҳолатларини бартараф этиш юзасидан 13 та тақдимнома киритилди, тақдимнома муҳокамаси ва прокурор қарорлари билан жами 13 нафар шахслар интизомий ва 13 нафар шахслар маъмурий жавобгарликка тортилди, 7 нафар шахснинг бузилган ҳуқуқлари тикланиши таъминланди ҳамда қўпол қонун бузилиши ҳолати юзасидан 1 та жиноят иши қўзғатилди.

ИЖТИМОИЙ ҚОНУНЧИЛИК ижроси юзасидан прокурорлик фаолияти бўйича жами 7 та текшириш ўтказилган бўлиб, аниқланган 15 та қонун бузилиши ҳолатлари юзасидан 28 та ноқонуний қабул қилинган қарорларни бекор қилиш ва қонунга мувофиқлаштириш ҳақида протестлар киритилди, қонун бузилиши холатларини бартараф этиш юзасидан 14 та тақдимнома киритилди, тақдимнома мухокамаси ва прокурор қарорлари билан жами 39 нафар шахслар интизомий ва 13 нафар шахслар маъмурий жавобгарликка тортилди, 36 нафар шахснинг бузилган ҳуқуқлари тикланиши таъминланди.

ҚИШЛОҚ ХЎЖАЛИГИ СОҲАСИДА прокурорлик фаолияти бўйича жами 3 та текшириш ўтказилган бўлиб, аниқланган 9 та қонун бузилиши ҳолатлари юзасидан 7 та ноқонуний қабул қилинган қарорларни бекор қилиш ва қонунга мувофиқлаштириш ҳақида протестлар киритилди, қонун бузилиши холатларини бартараф этиш юзасидан 8 та тақдимнома киритилди, тақдимнома мухокамаси ва прокурор қарорлари билан жами 12 нафар шахслар интизомий ва 7 нафар шахслар маъмурий жавобгарликка тортилди, 27 нафар шахслар қонун бузилиши ҳолатларига йўл қуймаслик ҳусусида расман огоҳлантирилди.

ВОЯГА ЕТМАГАНЛАР ҳақидаги қонунчилик ижроси юзасидан прокурорлик фаолияти бўйича жами 3 та текшириш ўтказилган бўлиб, аниқланган 20 та қонун бузилиши ҳолатлари юзасидан 14 та ноқонуний қабул қилинган қарорларни бекор қилиш ва қонунга мувофиқлаштириш ҳақида протестлар киритилди, қонун бузилиши холатларини бартараф этиш юзасидан 14 та тақдимнома киритилди, тақдимнома мухокамаси ва прокурор қарорлари билан жами 71 нафар шахслар интизомий ва 21 нафар шахслар маъмурий жавобгарликка тортилди ҳамда 2 нафар шахснинг бузилган ҳуқуқлари тикланиши таъминланди

ПРОКУРАТУРА ТЕРГОВИ: 2022 йилнинг 6 ойида жами 23 та жиноят ишилари тергов қилиниб, шундан 13 таси (17 нафар шахсга нисбатан) ЖИБ туман судига юборилган, 2 таси ЖПКнинг 345-моддасига асосан тегишлилиги бўйича юборилган, 1 таси ЖПКнинг 364-моддаси 1-қисми 2-бандига асосан тўхтатилган, 7 таси бўйича тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда. ЖПКнинг 227-моддаси тартибида 4 та ушланиб, 4 тасига қамоққа олиш эҳтиёт чораси қўлланилган.

Тергов жараёнида 503 млн. 246 минг сўмлик зарар аниқланиб, тўлиқ ундирилган ва депозитга 307,2 млн.  топширилган.

Судга юборилган жиноят ишларидан ЖПКнинг 416-417-моддалари тартибида қайтарилган, оқлов ҳукми чиқарилганлари ҳамда вилоят прокуратураси томонидан Жиноят ишини қўзғатишдан рад этиш, жиноят ишини тугатиш ва тўхтатиш қарорлари бекор қилинганлари мавжуд эмас.

Ўтган даврда 3 та бедарак йўқолган фуқаро топилган, эски йиллардан бедарак йўқолган ва шахси номаълум мурдалар мавжуд эмас.

Фуқароларнинг ўз жонига қасд ва суиқасд қилиши ҳолатлари (5-4) 1 та ошган, шундан хотин-қизларнинг ўз жонига қасд ва суиқасд қилиш ҳолатлари 1 тага (2-3) камайган, вояга етмаганлар томонидан бундай ҳолатлари қайд этилмаган (0-1).

 ИИБ ТЕРГОВИ: ўтган даврда 67 та иш қабул қилинган, 48 таси тамомланган, 53 нафар шахсга нисбатан 44 та жиноят ишлари судларга юборилган. 7 та жиноят иши тугатилган, 6 таси тўхтатилган. Тергов ҳаракатлари давомида 19 нафар шахсларга қамоқ, 21 нафар шахсларга гаров, 22 нафарига тилхат қўлланилган.

Жиноятлар натижасида етказилган 232,5 млн. сўмлик зарарлар 100 фоизи ндирилиши таъминланган.

“Обод ва хавфсиз маҳалла” тамойили асосида тумандаги барча 50 та маҳаллаларда вазият таҳлил қилиниб, уларнинг 20 таси (40 фоиз) “қизил” (жиноят ошган), 30 таси (60 фоиз) “яшил” тоифага киритилган.

“Қизил” тоифадаги маҳаллаларда жиноятчиликни барвақт олдини олиш борасида мазкур маҳаллаларга бириктирилган масъуллар томонидан профилактик тадбирлар кучайтирилган ҳолда олиб борилмоқда.

Бу йўналишда жами 28 та текшириш ўтказилиб, қонунга зид 3 та қарорга нисбатан протест келтирилган, қонун бузилиши ҳолатлари юзасидан 22 та тақдимнома киритилган, 3 нафар шахс интизомий ва жавобгарликка тортилган.

МУРОЖААТЛАР жорий йилнинг ўтган даврида жисмоний ва юридик шахслардан жами бўлиб 604 та мурожаатлар келиб тушган бўлиб, шундан 386 таси ҳал қилинди, шундан 36 таси қаноатлантирилган ва 350 таси бўйича тушунтириш берилган, 6 та мурожаатлар кўриб чиқилиш тугатилган, 212 таси ҳал қилишлик учун бошқа муассасаларга юборилган ва 229 нафар фукаролар прокуратура органлари ходимлари томонидан қабул қилинган.

Ҳал қилинган мурожаатлардан 161 таси фуқароларнинг ҳуқуқ ва эркинликларини ҳимоя қилиш масалалари бўйича, 45таси жамият ва давлат манфаатларини ҳимоя қилиш бўйича, 2 таси вояга етмаганлар ҳуқуқларига оид қонунлар бўйича, 58 таси қишлоқ хўжалиги соҳасидаги қонунлар бўйича, 50 таси терговга қадар текширув, суриштирув ва тергов масалалари юзасидан, 1 таси судларда жиноят ишлари кўрилиши бўйича, 8 таси судларда фуқаролик ишлари кўрилиши бўйича, 30 таси суд ҳужжатлари ва бошқа орган ҳужжатларини ижро этишда қонунчиликка риоя этилиши бўйича мурожаатларни ташкил қилади.

ТАРҒИБОТ жами бўлиб 229 та ҳуқуқ тарғибот юзасидан тадбирлар ўтказилган бўлиб,  шундан 174 таси оғзаки тадбирларни ва 55 таси оммавий ахборот воситалари орқали ўтказилган тарғибот тадбирларини ташкил этади.

Оммавий ахборот воситаларида чиқишларнинг 8 таси телевиденияда, 8 таси матбуотда ва 28 таси интернет тармоғида чиқишлар қилинган.

Тойлоқ  туман прокуратураси ходимлари томонидан 2022 йилнинг  6 ойида амалга оширилган ишлар тахлил қилиниб, келгусида қилиниши лозим бўлган вазифалар белгилаб олинди.

Асомиддин САЙПИДДИНОВ,

Тойлоқ туман прокурори.

2015-2018 © Тойлоқ туман хокимлиги. Сайт САКТРМ томонидан ишлаб чиқилди